Ўш: Талончиликда гумонланиб қўлга олинган жиноий гуруҳдан қурал-яроқ топилди

148

Ўш шаҳрида талончилик фактларида гумонланиб қўлга олинган бир неча кишидан иборат жиноий гуруҳдан қурол-яроқ топилди. Бу ҳақда 13 майда Ички ишлар вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, гумондорлар шу йилнинг 12 майида Ўш шаҳрида 3 млн 600 минг сомни ўғирлаш ва Қорасув туманидаги қуролларни ўғирлашда гумонланиб қўлга олинган.

«Қўлга олинганлар орасида Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари бор. Гумондорларнинг яшаган жойи тинтув қилинганда кўп сондаги ўқ отувчи қуроллар, жумладан — автоматлар, снайперли милтиқлар, пулемётлар, тўппончалар, ўқ-дорилар ва гранаталар топилиб, тегишли экспертизалар тайинланди», — дейилади билдирувда.

Сурат: ИИВ

Уларнинг орасида 36 ёшли аёл ҳам борлиги айтилди. У Ўзбекистон фуқароси экани, Қирғизистонда ноқонуний юргани маълум бўлди.

Дастлабки маълумотлар бўйича гумондор аёл — қўлга олинган жиноий гуруҳнинг аъзоларидан бирининг аёли, бир неча йил олдин Тожикистон орқали ўлкага ноқонуний кирган.

«Гумондор бошқа бировнинг ҳужжатларидан фойдалангани аниқланди. Унинг Ўш шаҳридаги яшаган жойи тинтув қилинганда 37 ёшли Қирғизистон фуқаросининг номига тайёрланган паспорт топилди», — деб билдиришди милициядан.

Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.