Қирғизистонлик спортчи Мунарбек Сейитбек уулу Жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди

148

Қирғизистонлик спортчи Мунарбек Сейитбек ўғли Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бронза медаль олди. Бу Қирғизистон тарихидаги шу спортнинг тури бўйича жаҳон биринчилигида ютган илк соврин.

Спортчи 57 килограммгача бўлган вазнда куч синашиб, биринчи учрашувда Пуэрто-Риколик боксчини мағлуб қилди. Кейин таиландлик спортчини енгиб, мексикалик спортчини мағлуб қилди.

Сейитбек ўғли ярим финалга чиқиш учун тожик спортчисини мағлуб қилди. Ярим финалда маҳаллий ўзбек спортчиси билан гиламга тушиб, ғалаба рақиби фойдасига ҳал бўлди.

Мунарбек Сейитбек ўғли — Осиё чемпионатининг, талабалар орасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби. Уч марта Қирғизистон чемпиони ва бир неча халқаро турнирларнинг ғолиби.

Жаҳон чемпионати қўшни Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида ўтмоқда. У 30 апрелда бошланган, мусобақа 14 майда якунланади. Чемпионатга 100дан ортиқ давлатдан 600дан ортиқ спортчи қатнашмоқда. Қирғизистон номидан 13 спортчи қатнашмоқда.