Ўш: Қуролли қароқчиликда гумонланган гуруҳ қўлга олинди

129

Ўш шаҳрида 3,6 миллион сомни ва Қорасув туманидаги қуролли қароқчиликда гумонланиб бир неча кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милициясидан билдиришди.

«Ўш шаҳри ҳудудида сўнгги вақтларда содир бўлган талончилик фактларининг барчаси фош қилинди. Бир неча кишидан иборат қуролли гуруҳ қўлга олиниб, ашёвий далиллар қўлга киритилди», — деб ёзилади маълумотда.

Милициядан бу бўйича кейинчалик тўлиқ маълумот беришни ваъда қилишди.

8 апрелда Бишкек шаҳрида хусусий тадбиркорни қўрқитиб, 350 минг сом пул олаётган жиноий гуруҳнинг аъзоси қўлга олинган.