Ҳомиладор аёл милициянинг қийноғига учрагани бўйича ишни кўриб чиқиш чўзилаётгани айтилди

137

Жалолобод вилоят прокуратурасининг прокурорлари 46 ёшдаги Наргиза Ражаповани милиционерлар томонидан қийноққа олиниши бўйича суд мажлисига келмаяпти. Бу ҳақда «Справедливость» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотидан билдиришди.

Ташкилот адвокати Элдор Бакировнинг айтишича, прокуратуранинг вакиллари суд мажлисларига тўрт мартадан кўп келмаган.

«Улар келмагани учун судья суд жараёнини кейинга қолдиришга мажбур бўлмоқда, бу ишни кўриб чиқиш ва аёлни қийноққа солганларни жавобгарликка тортишга тўсқинлик қилмоқда», - дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Бу иш бўйича охирги суд мажлиси 3 майда бўлииши керак эди, аммо жабрланувчининг адвокати прокурорни бир соатдан ортиқ вақт кутган ва у мажлисга келмаган.

Ражапованинг қийноққа солиниши

2017 йилнинг март ойида милиция подполковниги Таирбек Уларов ўлдирилган. У Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш бошқармасининг ходими бўлган.

Уларовни ўлдиришда гумонланиб, Наргиза Ражапова исмли фуқаро, унинг турмуш ўртоғи, вояга етмаган ўғли ва укаси қўлга олинган.

Натижада Ўш шаҳар суди Ражапованинг турмуш ўртоғини «Қотиллик» ва «Фирибгарлик» моддалари бўйича айбдор деб топиб, 23 йилга озодликдан маҳрум қилган. Аёлнинг укаси эса жиноятни яширганликда айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд билдиришича, иккаласи ҳам жиноятни тан олмаган, бироқ тергов уларнинг айбини исботлаган.

Бироқ Ражапованинг айтишича, турмуш ўртоғи қийноқлар туфайли палковник Уларовни ўлдириш бўйича айбни тан олган. Аёл Ўш шаҳар ИИБ ходимлари уни ва яқинларини калтаклаб, бошига қоп кийдириб бўғиб, тирноқлари остига игна сайиб, Жоодар исмли ходимлардан бири жинсий органига бутилка тиқиб юборганини айтган. Натижада жинсий органига қон қуйилиб, ҳомиласи тушиб қолган – Ражапованинг айтишича, қорнидаги болалари эгизак бўлган.

Ўш шаҳар ИИБдан эса милиционерлар «асоссиз айбланмоқда» деб билдиришган.

Қийноққа олингани ҳақидаги билдирув сабаб бош прокуратура қийноқ ва ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш бўйича иш қўзғаган. Бироқ 2019 йилнинг декабрида Ўш МХДҚ милиционерларга нисбатан ишни тўхтатган. Бу қарорни тергов олиб бораётган МХДҚ қабул қилган.

Ражапова бу қарор бўйича судга аппеляция аризаси билан мурожаат қилган, аммо дастлабки икки инстанция МХДҚнинг қарорини ўз кучда қолдирган. Лекин 2022 йилнинг ноябрь ойи охирида аёлни қийноққа солиниши бўйича иш янгидан кўриб чиқиш учун судга юборилган. Ражапова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига мурожаат қилиш ниятида эканини билдирди.