МСКнинг собиқ аъзоси Ақилбек Эшимов фирибгарликда айбдор деб топилди

149

Олий суд Марказий сайлов комиссиясининг собиқ аъзоси Ақилбек Эшимовни 2020 йилдаги сайловда 550 минг доллар олгани бўйича коррупцияда айбдор деб топди.

Олий суд матбуот хизматини суд 2022 йил октябрда Бишкек шаҳар судининг Эшимовни «Фирибгарлик» моддаси (Жиноят кодексининг эски таҳрири бўйича) билан айбдор деб топган қарорини ўз кучида қолдирганини билдирди.

Суд, шунингдек, 2023 йил мартида Эшимовни оқлаган Бишкекнинг Октябрь туман суди қарорини ҳам бекор қилди.

Натижада, якуний қарор билан Эшимов беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бироқ у уч йил муддатга пробация назорати қўлланилган ҳолда белгиланган жазодан озод этилди.

МХДҚ Ақилбек Эшимовни фирибгарликда гумон қилиб, 2021 йил сентябрида қўлга олган.

Унда Эшимов устидан А.Б. исмли шахс шикоят қилиб, МСК аъзоси «Қирғизистон» партияси рўйхатининг биринчи бешлигига киритишга ваъда бериб, 550 минг доллар олганини ёзган. Эшимов партия етакчиси билан гаплашиб, ваъдасини бажармоқчи эканини айтган.

«Эшимов ва партия раҳбари ўз мажбуриятларини бажармай, 550 минг долларнинг 300 мингини қайтариб, қолган 250 минг долларини ўзлари олиб қолган», — дейилади МХДҚ хабарида.

Ўша йилнинг декабрида Эшимов МСК аъзолигидан чиқиш ҳақида ариза берган.