Чуй вилоятининг Дўстлик қишлоқ кенгашининг депутати маҳаллий турғунларнинг аризаси асосида фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 8 майда Ички ишлар вазирилиги билдирди.
Маълумотга кўра, гумондор бунгача қишлоқ турғунларидан сув қувурларини ўрнатиш учун 3 минг 500 сомдан пул йиғиб олган, аммо бугунги кунда улар қувурлар яроқсиз ҳолга келганидан норози бўлишмоқда.
«Кейинчалик [халқ вакили] кўндириш, қўрқитиш йўли билан яна пул йиғишни таклиф қилган. Бироқ фуқаролар бажарилган ишларга — қувурлар сифатсиз бўлиб, ярамай қолганидан норози бўлишган», — дейилади билдирувда.
Қувурларни ўрнатиш билан тоза сув чиқаришга хусусий компания жавобгар бўлган. Бундан ташқари, мазкур иш фонднинг ҳомийлиги остида амалга оширилган.
Мазкур факт бўйича «Фирибгарлик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Милициядан бу фуқаро бунгача ҳам жиноий жавобграликка тортилганини, ҳозирда бошқа жиноят иши бўйича айбланаётганини қўшимча қилишди.
Ҳозирда Аламудун туман ИИБи томонидан тергов ишлари олиб борилиб, келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Шу йилнинг март ойида Тўқмоқ шаҳар кенгашининг депутати Кайрат Чокеев «Яндекс.Такси»нинг ходимларини қўрқитишда айбланиб қўлга олинган.
Чокеев Тўқмоқ шаҳар кенгашининг депутати Зафар Абраимов билан бирга ходимларнинг бирини судраб чиқиб, уни тан «жароҳати етказиб, офисини ёқиб кетамиз» деб қўрқитишган.
Халқ вакили 9 март куни қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилган. Тинтув вақтида ёнидан ўқ-дорилар топилгани маълум бўлган.
Муаллиф: Бурулсун Жумалиева