ИИВ: Уч ойда молия пирамидаси билан боғлиқ 54 жиноий иш қўзғалди

120
Иллюстратив сурат

2023 йили 3 ой давомида молия пирамидасини уюштириш бўйича 54 жиноят иши қўзғалди. Бу ҳақда 8 майда Ички ишлар вазирлиги билдирди.

Милициядан ўтган йилдан қолган 153 жиноят ишини қўшганда умумий 207 жиноий иш бўйича тергов амаллари олиб борилганини таъкидлашди. Унинг орасидан 67 жиноий иш бўйича тергов тугатилиб, судга юборилди.

Шунингдек, бир жиноят иши текшируви қисқартирилиб, 138 иш бўйича тергов амаллари давом этаётганини қўшимча қилишди. Бугунги кунда жабрланувчиларнинг сони 206 кишини тузади.

«Бишкек шаҳрида молия пирамидасини уюштирган «Мега Инвест», «Элиза уй буюмлари», «Асл аёллар», «Финико», «Файв виндс ассет мейважмемт» ва «ОК платформа» ишхоналари аниқланган», — деб ёзилган муассаса маълумотида.

Ўш шаҳрида «Ордо-Мурас», Иссиқкўл вилоятида «Арууке», «Журокко-Журок» ва «Баликчи Интимаги», Норин вилояти бўйича «Мега Инвест» ва «Элиза уй буюмлари» ишхоналари аниқланганини қўшимча қилган.

ИИВнинг расмий маълумотига кўра, 2022 йили 12 ой давомида молия пирамидаларни уюштириш бўйича умумий 1052 жиноят иши очилиб, унинг 765тасини тергови тугатилиб, судга юборилган.

Жиноят суди текширувни бекор қилиш ҳолатлари бўйича 129 жиноят иши қисқартирилса, айбланувчи сифатида жавобгарликка тортиш керак бўлган томонни аниқлашни имкони бўлмагани учун 4 жиноят иши тўхтатилган.

Бугунги кунда молия пирамидаларидан жабрланганларнинг умумий зарари 273 миллион сомдан ошса, моддий зарарнинг эса 481 000 сомдан ортиғи эгаларига ундириб берилган.