«Бефарқ бўлманглар». Жапаров қирғизистонликларни Иссиқкўлда тозаликни сақлашга чақирди

161

Президент Садир Жапаров қирғизистонликларни Иссиқкўлни ифлос қилмай тоза сақлашга, унга бефарқ муносабатда бўлмасликка чақирди. Бу ҳақда у Фейсбукдаги саҳифасига ёзди.

Президент Иссиқкўлни бутилка, елим халта ва бошқа чиқиндидан тозалаётган ФВВнинг ходимларини видеосига халққа мурожаат билан шундай жавоб берди.

«Шунчалик эътиборсиз бўлманглар. Икки ойдан бери Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг ходимлари тозалаб битмади. Тоза бўлиш ўзимиздан-ку. Нимага шуналик лоқайдмиз?

Ўзимиз ифлос қиламиз кейин ҳукуматдан тозаликни талаб қиламиз. Тозалаган жой тоза эмас, тозаликка риоя қилган жой тоза» — деди президент.

Жапаров ҳар бир фуқаро тозаликни сақлашга ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилишга мажбур эканини қўшимча қилди.

Қирғизистонда атроф-муҳитни тоза сақлаш масаласи жуда муҳим. Турли ҳисобларга кўра, масалан Бишкекда ҳар куни 870дан 1000 тоннага яқин чиқинди йиғилади.