Жогорку Кенеш Ўзбекистон билан чегарадан ID-карта орқали ўтишга рухсат берувчи қонунни қўллади

110

Жогорку Кенешнинг депутатлари 3 майда Қирғизистон ҳукумати билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги фуқароларни ўзаро бориб-келишлари ҳақидаги келишувни ратификация қилишди. Бу ҳақда парламентнинг матбуот хизмати билдирди.

Депутатлар маъқуллаган келишув икки давлат фуқароларига республика ҳудудига ID-карта билан тўсқинликсиз кириб чиқишга имкон беради.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг вакили билдиришича, Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунлик муддатгача визасиз режим ўрнатилди.

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг фуқароларини ID-карта бўйича кириб чиқишлари ҳақидаги протоколларга икки давлат президентлари 2023 йилнинг январида қўл қўйишган. Янги кирган қоидалар транспортнинг барча турларига таълуқли, чегарадан ўтгани ҳақидаги маълумот электрон турда рўйхатга олинади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги келишувнинг ратификациясига 2023 йилнинг 27 апрелида имзо қўйган.