Депутат Балбак Тулбаев президентни ёмонлаган «ўзбошимча» блогерларга чора кўришга чақирди

127

Жогорку Кенеш депутати Балбак Тулбоев ҳукуматни, президентни ҳамда парламентни ёмонлаган блогерларга нисбатан чора кўришга чақирди.

У парламент йиғилишида президентнинг Жогорку Кенешдаги вакили Алмасбек Абитовга мурожаат қилиб, товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинган блогерни мисол қилиб келтирди.

«Президентни, кўринганни ёмонлади. Барини ёмонлаб, мана бугун пора билан қўлга тушди. [Одамни] шантаж қилишмоқда. Милиция блогерлар олиб бориб, текширмоқда. Бу қандай яхшилик? Буни қандай қиламиз? Мана бир блогер чиқиб олиб қирғизни сўкмоқда. Афтидан, давлат идораларига кириб олиб, ўзининг “правасини качать этиб”, ит-аҳмоғини чиқариб ишлатишмаяпти. Ҳукумат билан бир қарорга келишимиз керакда. Тунда президентдан бошлаб сўкаётган, мана бугун 40 минг доллар пора билан қўлга олинди», — деди депутат.

Унинг фикрича, блогерларни оммавий ахборот воситаларидан ажратиш керак.

«Бу ўлкада давлат борми? Ҳукумат ва парламент оммавий ахборот воситаларини, блогерларни, ўзбошимчаларни, ичи торларни ажратиб, тартибга келтиришимиз керакда», — деди Тулбоев.

Депутат Балбак Тўлабоев президент Садир Жапаровни биринчи марта ҳимоя қилаётгани йўқ. Аввалроқ у президентни танқид қилганларга норозичилик билдирган.