Россияда ўтган ҳарбий парадларга чет эллик лидерларнинг иштирок этиши доим Москвани қўллашнинг рамзи ва рус давлати билан дўстона муносабатларининг белгиси бўлган. Россия қуролли кучлари Украинага бостириб киргандан кейин Қизил майдонга тизилган Россиянинг ҳарбий техникасини кузатишдан ҳамкор деган лидерлар ҳам бош тортгани ҳайратланарли эмас. Аммо Садир Жапаров уларнинг қаторида эмас — 2023 йили 9 майда путинчи параддаги ягона чет эллик меҳмон Қирғизистон президенти бўлади.
«Клооп»нинг журналисти Марказий Осиё бўйича эксперт, сиёсатшунос Аркадий Дубнов билан суҳбатлашиб, Москвадаги парадга Садир Жапаровнинг чақирилиши давлат раҳбари ва Қирғизистон учун нимани англатади, деган масалани муҳокама қилди.
— Нима деб ўйлайсиз, нима сабабдан Москвада ўтувчи парадга чақирилган ягона меҳмон Садир Жапаров бўлди? Қозоғистон ёки Ўзбекистондан фарқли равишда Қирғизистон керак бўлса Россия билан масофани сақлашга ҳаракат ҳам қилмай, Марказий Осиёдаги Беларус бўлмоқчими?
— Садир Жапаров рад этолмайдиган таклиф олди. Қирғизистон президентининг сиёсий вазни Қозоғистон билан Ўзбекистоннинг давлат раҳбарлари тоифасига кирмайди.
Кремль 9 майда парадда чет эллик меҳмон бўлишини истайди. Албатта, ғарбнинг ёки йирик давлатларнинг лидерларини ҳеч бири Москванинг бу таклифига ижобий жавоб бермаслиги аниқ. Бундай шароитда таклифига салбий жавоб олгандан кўра мурожаат қилмасликни тўғри кўришади.
Бир неча йил олдин Гандининг ролини Молдованинг ўша вақтдаги президенти Игорь Додон бажарган. Ўша вақтда Додонга Москванинг ёрдами керак бўлган, сабаби сайловга тайёрланиб юрган.
Ўша вақтда, 2017 йили Москвадаги Ғалаба парадида қатнашган ягона чет эллик меҳмон ҳам Додон бўлган. Телевидениедан Путин Молдованинг президененти билан илиқ суҳбатлашиб турганини кўрсатиб турган. Шундай ҳурмат, аниқроғи Садир Жапаровга ҳам тайёрланмоқда.
Беларус — бу постсовет ҳудуддаги славян оламининг бир қисми. Беларус Россия билан энг яқин давлат иттифоқига киради. Россия билан Беларус биргаликда ягона мудофаа ҳудудини тузишга ҳаракат қилади. Беларус ўзининг ҳудудига Россиянинг назорати билан ядровий қурол жойлаштиришга ҳам тайёр.
Беларус бугун — Россиянинг постсовет минтақасининг ғарбий чегараларидаги энг яқин вассали. Аммо Қирғизистон Россиянинг шунчалик ишончли ҳамкори ёки яқин иттифоқдоши бўлишга номзод эмас ёки бунга тайёр ҳам эмас. Қирғизистоннинг роли бошқа — бу ўлканинг йўналиши Россия билан алоқага эътибор қаратади. Қирғизистонда олдин рус тили жуда кенг тарқалганига ўзим гувоҳ бўлганман. Бугунги ёшлар рус тилидан қанчалик фойдаланиб, талаб қанчалик эканини айтолмайман.
Бироқ Қирғизистон бутун Евроосиё минтақасида бўлмаса ҳам Марказий Осиёдаги руслашган давлат. Москва учун Бишкек йўналишини ўзгартирмайди деган ишонч етарли. Бунинг учун Москва сўнгги вақтларда, айниқса Россиянинг Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар шартида ўзгача куч сарфлаяпти.
МДҲ ва Марказий Осиёдаги барча давлатлар каби Қирғизистон ҳам «махсус ҳарбий операцияни»* очиқ қўлламади. Қирғизистон бугунги кунгача, Россия душман деб атаган ғарб давлатлари билан муносабатларини сақлаб келмоқда. Бу томондан олганда Қирғизистон сиёсий муносабатда эркинлигини сақлаб келмоқда, демак ўлкани Беларус қиламан деган қуруқ ҳаракат — бундай бўлмайди.
—Сизнинг фикрингизча Жапаров билан Путин 9 майда нима ҳақида сўзлашади? Жапаров Путиндан, Путин Жапаровдан нима кутади?
— Мавзу кўп бўлиши мумкин, масалан Жапаров Путинни қизиқтирган Тожикистон билан чегара можаросини изга солиш бўйича батафсил гапириб берса бўлади. Сабаби яхши иш бўлмади: КХШТга аъзо икки давлат бир фикрга келолмаяпти. Россияни ёрдам берадиган ҳоли ҳам йўқ. Ошиб кетса икки томонга ҳам ноқулай бўладиган турли вақтларда чизилган хариталарни бериши мумкин.
Албатта, Путин «махсус ҳарбий операция» қандай бораётгани ҳақида маълумот беради ва балки Жапаров томондан қўллов белгиларини ҳам кутиши мумкин.
Путин АҚШнинг босими сабаб Қирғизистонга ҳамдардлик билдириши ҳам турган иш. Сабаби ғарб антироссия санкцияларни Қирғизистоннинг ёрдами билан четлаб ўтишни кўзламоқда, деб ўйлайди. Бу воқеалар АҚШнинг молия вазирининг ёрдамчиси Бишкекка санкциялардан четлаб ўтишга йўл бермасликни огоҳлантириш учун келган сафарига тўғри келди.
Маълум бўлишича, Қирғизистон Россияга кетган импортни етказишда фойдаланмоқда. Менинг фикримча, Путин АҚШнинг бу босимига Бишкек қандай жавоб қилишига қизиқади.
Ўз навбатида Қирғизистон президенти, тажрибаси йўқлиги учун Москвага борганда ўқувчининг ролида бўлиб қолиши мумкин. Кейин унга «ўзини тутишни» ўргатишади, балки. Шу томондан қараганда бу учрашувнинг охири нима билан тугаши қизиқ.
— Жапаров Россияга боради, деганда Россия босимини кучайтирди. Масалан, сут импортини тўхтатди. Москва шу қадами билан Қирғизистондан нимани талаб қилмоқчи? Балки Бишкекни санкциялардан четлашни кенгайтиришга кўндиряптими?
— Қирғизистон маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаш бўйича бу ҳолатларни Москва ўз шеригига нисбатан амалга ошираётган намойишкорона зарб бериш деб атаган бўлардим. Эсингизда бўлса, бир неча вақт олдин Россияда собиқ бош санитар шифокор Геннадий Онишенко бундай намойишкорона калтаклашдан фаол фойдаланиб келган. Бу сиёсий вазият кескинлашган сари «вазиятни қўлдан чиқармай», Туркияни жазолаб, турк помидоридан бирор бир сабаб топиб импортни тақиқлаб номи чиққан. Шундай воқеа Полшанинг олмаларига тегишли. Бу Россияда олдин қабул қилинган тактика ва бу рус давлати қайси давлат бўлмасин «дўст эмас» сиёсатни эътибордан қолдирмайди деганни англатади.
Бугунги кунда бу АҚШ санкция киритган товарларни Қирғизистон орқали импорт қилишни тўхтатиш талабига бўйсунишга мажбур бўладиган Қирғизистонга қўлланилмоқда.
— Яқинда Жапаров Қирғизистонга ижтимоий турар-жой қуриш дастури учун 100 млн доллар берган Саудия Арабистонининг вакиллари билан учрашди. Бу Қирғизистоннинг ташқи сиёсати ҳозирча кўп векторли эканини кўрсатиб туради. Россия билан яқинлашиш бундан кейинги кўп векторли сиёсатга нуқта қўймасмикин?
— Қирғизистон билан Россияни бундан кейинги яқинлиги ҳақида айтиш кулгили, сабаби — бундан ҳам яқин бўладими? Москвани кўп векторли сиёсатини ўзи эмас, Қирғизистон билан муносабатда бўлишга ҳаракат қилган ҳамкорларни ғазаблантирмоқда.
Москвани ғазаблантирадиган асосий нарса - бугунги кунда Россияга душман бўлган давлатлар, биринчи навбатда, Москва яхши кўрадиган атама билан айтганда «англо-саксон»лар билан жиддий муносабатлар ўрнатиш.
— Бунгача Қирғизистонни Россияга қарши санкцияларни чеклаб ўтишга майдонча бўлмасликка чақирган ғарб Жапаровнинг Москвадаги ҳолатига қандай реакция қилади деб ўйлайсиз?
— Ғарб давлатларининг реакцияси бу учрашувнинг натижаси жамоатчиликка қандай ёритилади, шунга яраша бўлади. Жапаров Путинга Қирғизистон ўзининг ички ишларига аралашишга йўл бермаган суверен давлат сифатида олиб юради деган ваъда берса, унда бунга бир реакция бўлади деб бўлмайди.
Агар АҚШнинг фойдасига бўлмаган очиқ билдирув бўлса, унда ғарб томондан ҳам салбий характердаги билдирувлар бўлиши мумкин.
Агар АҚШнинг фойдасига бўлмаган очиқ билдирув бўлса, унда Бишкек бу томондан Вашингтон билан Қирғизистон учун ҳамкорлини кескин қисқартириш ҳақида чақириқларни олиши мумкин.
*Россия ҳукумати Украинага бўлган тўлиқ масштабдаги ҳужумни уруш эмас, махсус ҳарбий операция деб атаб келади.