Ўзбекистонга ер бериш: Қирғиз ҳукумати ер майдони бўйича икки фарқли маълумотга жавоб бергани йўқ

221

Президентнинг администрацияси қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича келишувни ҳамда Кампиробод сув омборини бошқарув бўйича келишув ратификациялангандан кейин Ўзбекистонга ўтаётган ерларнинг майдонидаги фарқ бўйича изоҳ бергани йўқ.

Ўзбекистон президенти администрациясининг 30-ноябрдаги пресс-релизида Ўзбекистон томонга сув омборининг 4 957 гектар ҳудуди ва плотинани ишлатиш ҳамда назорат учун қўшимча 19,5 гектар ер ўтаётгани айтилган.

Аммо МХДҚнинг ва давлат чегарасини делимитация ҳамда демаркациялаш бўйича ҳукумат делегациясининг етакчиси Қамчибек Ташиев бош бўлган қирғиз ҳукумати бир неча бор Ўзбекистонга Кампирободнинг олдидан бўлгани 4 485 гектар ер ўтишини билдирган.

Умумий ҳисобда икки томоннинг маълумотидаги рақамлардаги фарқ 500га яқин гектарни ташкил қилади. Бу қандай бўлганини аниқлаш учун «Клооп» президент администрациясига мурожаат қилди, бироқ у ердан саволга жавоб беришгани йўқ.

«Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикасининг ўртасидаги қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг айрим участкалари ҳақида келишувга алоқадор барча маълумот бунга қадар тўлиқ турда жамоатчиликка ҳамда ОАВга берилган», — деб айтилади президент администрациясининг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков қўл қўйган жавобда.

«Клооп»нинг сўров хатига президент администрациясининг жавоби.

Жогорку Кенешнинг депутатлари Қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим участкалари ҳақидаги келишувни ҳамда Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича келишувни ратификациялаш учун 17-ноябрда овоз беришган. Ҳужжатлар дарҳол уч ўқишда қабул қилинган. Шундан кейин ҳужжатлар ўзбек парламентида ҳам ратификациядан ўтган.

Шундан кейин чегара бўйича келишувга ҳамда Кампиробод бўйча келишувга Қирғизистоннинг президенти Садир Жапаров билан Ўзбекистоннинг раҳбари Шавкат Мирзиёев қўл қўйган.

Қирғизистон ҳукумати ҳужжатлар Қирғизистон учун фойдали эканини айтиб ишонтирган, аммо шунга қарамай ташаббусга бир қатор одамлар қарши чиққан. Шу сабаб Кампирободнинг Ўзбекистонга берилишига қарши бўлганлар Бишкекда ва Ўшда митингга чиқишган.

Шунингдек Кампиробод масаласи 30га яқин фаол ҳамда сиёсатчини оммавий ҳибсга олинишига сабаб бўлган. Уларнинг кўпи ҳамон қамоқда — барчаси ҳам сув омборини беришга қарши чиққан.

Ҳукумат эса қўлга олинганларни «оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган» деб айбламоқда, президент Садир Жапаров эса ишнинг фигурантлари «тўнтариш уюштириш режаси» учун «ўз вақтида» қамоққа олинди деб айтмоқда.