Ўш: Тунги клубдаги муштлашувни Ҳарбий прокуратура тергов қиладиган бўлди

281

Ўш шаҳридаги тунги клублардан биридаги муштлашувни Ҳарбий прокуратура текширади. Бу ҳақда 4-январда «Клооп»га Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа Ўшдаги Sky барида 2-январга ўтар кечаси қайд этилган. Ижтимоий тармоқларга тарқаган видеодан бир гуруҳ одамларнинг номаълум шахсга ҳужум қилаётган икки кишини тўхтатишга ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Жабрланувчи эса ерга йиқилганда уни бош қисмига тепкилашган.

У воқеа юз берган жойдан қочиб кетишга ҳаракат қилиб, таксига ўтирганда ҳужумчилар унга тўсқинлик қилиб, қайта калтаклашган. Шунингдек тунги клубнинг кириш қисмида номаълум қизни бир киши сочидан ушлаб, четга тақаганини кўриш мумкин. У кишининг воқеага гувоҳ бўлганлар тўхтатиб қолган.

Воқеадан кейин блогер Ринат Усупбаев Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, «мушташувга МХДҚнинг ва божхона ходимлари қатнашганини» айтган.

«Куну тун махсус хизмат ходимларининг турмушини ўнглаб, кейин ташқи ва ички душманлар кириб келганда куч-қувватли қаршилик кўрсатсин деб тайёрлаб, қўллаган ходимларингиз Ўш шаҳрининг кўнгил очар жойларининг бирида дам олаётганларни калтаклаб, қизларни сочидан судраб, сизни яна орқага тортмоқда. Менинг билишимча, Божхона ходимлари ҳам қатнашибди. Илтимос, бу масалага эътибор қаратинг», — деган Усупбаев.

Бунга қадар Ўш шаҳар ИИБдан «Клооп»га мазкур воқеа бўйича милицияга ҳеч ким ариза билан мурожаат қилмаганини, аммо шунга қарамай ижтимоий тармоқларда тарқаётган видеодаги воқеа бўйича ҳар томонлама тергов ишлари олиб борилишини маълум қилишган.

МХДҚдан эса воқеага уларнинг ходимлари қатнашиб-қатнашмаганини аниқлаётганини билдиришди. Божхона хизмати ҳам бу бўйича баёнот тарқатганича йўқ.