Россиянинг Шадринск шаҳрида Қирғизистон фуқаролари автоҳалокатга учраб, бир киши вафот этди. Бу ҳақда 26 апрелда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Маълумотга кўра, бахтсиз ҳодиса 25 апрелда содир бўлган. Қирғизистон фуқароси бошқариб кетаётган Honda Fit русумидаги автомобил қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Hyundai русумидаги юк ташувчи машинаси билан тўқнашиб кетган.
Натижада 34 ёшли Қирғизистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. 38 ёшли ҳайдовчи ва 25 ёшли йўловчи Шадринскдаги шифохонага етказилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
«Қирғизистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш бўйича иш олиб бормоқда. Марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқа ўрнатилиб, жасадни Қирғизистонга олиб келиш масаласи ҳал қилинмоқда», —дея таъкидлашди вазирликдан.