Бозор-Қўрғон турғуни суднинг қарорига қарамай тўрт боласини собиқ хотинига қайтариб бермаяпти

132
Бозорқўрғон тумани

12 январда Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туман суди тўрт болани 29 ёшдаги онасига қайтариб бериш қарорини қабул қилган. Аммо унинг 35 ёшдаги собиқ эри олти ойдан бери суд ҳукмини бажармаётганини айтади. Бу ҳақда 20 апрелда «Справедливость» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотидан билдиришди.

Нима бўлди?

2011 йили турмуш қурган эр-хотин ўртасида ўтган йили жанжал чиқиб, аёл болалари билан ота уйига келган. Эри моддий ёрдам бергани учун ўша йилнинг август ойида Россияга ишлаб, даволаниш учун кетган.

«Эри аёл йўқлигидан фойдаланиб, болаларни ўзи билан олиб кетган. У хотинининг ота-онасига болаларини соғинганини, улар билан вақтинча яшаб турмоқчи эканини айтган. Аёлнинг ота-онаси уларни икки бошқа йўлга тушганини вақтинча деб ҳисоблаб, қарши чиқишмаган», — деб билдиришди ташкилотдан.

Кейинчалик эри болаларига алимент олиш мақсадида судга мурожаат қилиб, қарорга эга бўлган. Аёлнинг ота-онаси воқеа ҳақида «қизига айтишга мажбур бўлган». У 2022 йилнинг сентябрида Россиядан келиб, алимент ундириш бўйича қарорни бекор қилиш учун судга ариза берган.

Суддан собиқ эри «иккисининг ўртасида мулк ва болаларнинг жавобгарлиги бўйича муаммо йўқлигини» айтиб, ажрашишга ҳам ариза бергани маълум бўлган. Аёл «икки масалада ҳам можаро борлигини таъкидлаб, болаларни ўзига беришни сўраб» судга мурожаат қилган.

Бозорқўрғон туман суди аёлнинг даъвсини қаноатлантирган. Бироқ собиқ эри суднинг қарорини бажармай, болаларни ўтган йилнинг октябридан бери аёлга кўрсатмайди. Тўрт боланинг энг каттаси 11, энг кичиги 5 ёшди.

Аёл суд ҳукми кучга киргунча ҳам, ундан кейин ҳам туман ижтимоий ҳимоя бошқармасига бир неча марта мурожаат қилганини, аммо бунинг фойдаси бўлмаганини айтди.

«Бошқарма ходимлари болаларни олиб кетишга ваколатлари йўқлигини, аёл билан бирга бориб собиқ эридан болаларни қайтариб беришни илтимос қила олишларини билдиришган. Собиқ эри аёлга “суднинг қарорини тан олмаслигини ва бажармаслигини” айтган», — деб билдиришди ҳуқуқни ҳимоя вилиш ташкилотидан.

Ҳуқуқ ҳимоячилари нима дейди?

«Справедливость» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг вакили, юрист Элдор Бакиров эр-хотин олдин ҳам жанжаллашиб, аёл алоҳида яшаб юрганда алимент ундириш учун судга ариза берганини билдирди.

«Эрининг алимент бўйича қарзи 140 минг сомга етган. Болаларни ўзига алдов йўли билан олиб, биринчидан, алиментга бўлган қарзидан қутилди, иккинчидан алимент ундириш учун ўзи ариза ёзди», — деб тушунтирди адвокат.

Бакиров аёлнинг собиқ эри «ўзининг ҳаракатларини ҳуқуқий оқибатларини билмаяпти» деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, суднинг қарорини бажармаслик жиноий жавобгарликка олиб келади.

Жалолободдаги «Справедливость» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг директори Валентина Гриценко «масъулиятсиз одамнинг ҳаракатларига ҳайрон қолганини» айтди.

«Ҳар бир одамнинг уч асосий вазифаси бор — солиқ тўлаш, ўз ватанини ҳимоя қилиш ва суд қарорларини бажариш. Ҳуқуқий давлатда шундай ифлос ишларни қилиш учун қандай виждонсиз фуқаро бўлиш керак?» — деди Гриценко.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева