Илм олиш учун кураш. Ногиронлар аравачасидаги аёл ОЎЮга киришдаги бўсаға баллини қандай туширди

269
Иллюстрация Алина Печенкина.

Материалнинг асл нусхаси Қирғизистонда инклюзив жамиятни тарғиб қилиш бўйича InKoom лойиҳасининг сайтида берилган.

Имконияти чекланган фаол аёл Гулзар Дуйшенова ҳозирда 2021 йили очган “Жариқтиқ” фондини бошқаради. Фонд ногиронларга турли ёрдамларни кўрсатади. Унинг воқеаси – ажойиб тиришқоқлиги ва Қирғизистондаги ногиронлар учун яхши шароитлар учун курашнинг мисоли.

Ногиронлик ҳукм эмас

Гулзар 26 ёшида ногирон бўлиб қолган – маст ҳайдовчи сабаб фалокатга учраган. Умуртқаси синиши натижасида Гулзар ногиронлар аравачасига михланиб қолган. Бошида келган воқеани Гулзарга енгишга эри ва қариндошлари ёрдам беришган. Аммо бир йилдан кейин аёлнинг суюкли эри вафот этган — у икки боласи билан ёлғиз қолган. Гулзар депрессияга учраган – яна ўзини тиклашга беш йил вақт кетган.

2006 йили Гулзар танишларининг таклифи бўйича Бишкекдаги реабилитация марказига бориб, биринчи марта ногирон одамларни кўрган. Аёл бу унга туртки бўлганини тан олади — у ҳаётини ўзгартиришга қарор қилди. Мана шунда у ногиронлик ҳукм эмаслигини тушунди.

Ўзингни изла

Гулзар турли фондлар билан фаол ҳамкорлик қилиб, параллел тарзда пул топа бошлади. Гулзарнинг мақсади ота-онасидан алоҳида бўлиб, болалари билан яшаш бўлган. Ота-онаси Гулзарга уй қуриб битгандан кейин болалари билан алоҳида яшашга розилик беришган.

Аммо мустақил яшаш жуда қийин бўлган. Аёлда маълум бир касб бўлмаган – у кечаси буюртма билан тўқиб, кийгиздан нарсалар ясаган, журналист, SMM-мутахассис, таржимон бўлиб ишлаган.

Гулзар олий маълумотли бўлиш муҳимлигини тушунди — фонднинг бошчиси дипломга эга бўлиши керак. Шунингдек, у меҳнати учун тўлиқ ҳақ олишни хоҳлаган.

«Менда қоғоз – диплом йўқ бўлгани учун – мен доим бир жойда ишлай олмадим. Мен шундан безор бўлдим. Мен турли тармоқларда ишлайман, бу жуда оғир. Мен нима учун бундай ишлаяпман? Сабаби улар жуда оз тўлашади. Уч маошни бирлаштирсанг, бир кишининг маоши чиқади.

Менга таржимонлик ишим учун ҳақ тўланмаган вақтлар ҳам бўлган. Мен тилчи эмасман, тегишли билимим йўқ. Менга штатдан ташқари таржимон бўлиб ишлашга тўғри келди, сабаби маълумоти йўқлигидан штатга кира олмадим. Мижозлар лицензия талаб қилган вақтлар бўлади. Уни олий маълумотсиз олиб бўлмайди. Шунинг учун бир варақни 200-300 сомга таржима қиламан, лицензиям билан ўз ишим учун 700 сом талаб қила олардим», — дейди Гулзар.

ОЎЮга кириш деярлик мумкин эмас эди

Бироқ олийгоҳга топшириш осон эмаслиги аниқланди – аниқроғи бу мумкин эмасдай кўринди.

Гулзар масофадан УРТни 103 баллга топширди, ОЎЮга кириш учун бўсаға балл 110 баллни ташкил қилади.

«Мен БГУга бордим ва мени у ерда рад этишди. Мен ўтириб йиғладим, ногирон болалар учун хафа бўлдим, сабаби бинолар уларга мослаштирилган эмас. Маърузалар тўртинчи қаватда ўтади, пандуслар йўқ. Улар ногирон болаларни қабул қилишга тайёр эмас эди. Мен бунинг учун курашишим керак бўлди», — дейди Гулзар.

Бироқ фаол аёл таслим бўлмасликка қарор қилиб, ногиронларнинг олий маълумотли бўлиш имкониятини чуқур ўзлаштира бошлади.

У ОЎЮга имконияти чекланганлар жуда оз топширганини, асосан юра оладиган одамлар эканини аниқлади.

«Сабаби кўплаган олийгоҳлар имконияти чекланган одамларга мослаштирилган эмас. Бизда 60га яқин университет бор, уларнинг ярми хусусий университетлар. БААУ каби икки-уч хусусий ОЎЮ имконияти чекланган одамлар учун мослаштирилган, давлат олийгоҳлари умуман мослаштирилган эмас», – деб тушунтирди Гулзар.

Шунингдек, бошқа давлатларда ногиронлар учун олийгоҳга қабул қилиш имкониятини тенглаш учун бўсаға балларни камайтириш практикаси борлигини билди.

«Мен ҳуқуқ ҳимоячиси ва юрист, ҳақиқатчининг ёрдамчиси Эржан Кайиповдан таълим вазирлигига бирга боришни илтимос қилдим. Мен келаси йили бунча кўп балл тўплай олмаслигимни ва шу 103 балл билан топширишим кераклигини аниқ билардим. Таълим вазирининг ўринбосари Нурлан Омуров билан узоқ суҳбат бўлди. Биз бир соатга яқин тортишдик. Мен ижтимоий томондан, Эржан юридик томондан айтдик. Уч кундан кейин биринчи, иккинчи ва учинчи категориядаги ногиронлар учун бўсаға балл 100 баллгача камайтирилсин, деган буйруқ чиқарилган шундан кейин мен КЭУга юриспруденцияга топширдим, иккинчи курсда ўқияпман», – деб ўз қувончи билан бўлишди Гулзар.

Аёл уч жойда ишлагани сабаб масофадан ўқийди. Бундан ташқари, у Кара-Жигач қишлоғида яшайди — у шаҳарга фақат такси билан  келади, бу эса маблағ талаб қилади.

«Биз ўзимиз бўлмаса, унда ким? Имконияти чекланган одамларнинг барига “Ўз ҳуқуқингиз учун курашинг” дейман. Мен фаолман, қанча имконияти чекланган одамлар уйда ўтиришади ва ўз ҳуқуқларини билишмайди?» — деган саволни берди Гулзар.