Бишкек: Меҳмонхоналарнинг бирида уч кишининг жасади топилди

147

Бишкек шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида икки қиз ва бир кишининг жасади топилди. Бу ҳақда 7 апрелда «Клооп»га Свердлов туман милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, жасадлар шаҳардаги Фрунзе кўчасидаги меҳмонхоналарнинг биридан топилган. Милиция воқеа ҳақида батафсил маълумот бермади.

Вафот этган киши 39 ёшли Озарбайжон фуқароси экани аниқланди. Ҳозирда қизларнинг шахси аниқланмоқда.

Бу бўйича барча тегишли экспертизалар тайинланиб, тергов ишлари бормоқда.