Президент Апрель революциясида қурбон бўлганларни хотирлади

119

7 апрелда президент Садир Жапаров 2010 йили Апрель инқилобида қурбон бўлганларни хотирлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

«Ата-Бейит» тарихий-мемориал комплексида ўтган тадбирга собиқ президент Сооронбай Жээнбеков, Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев, Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров бошчилигидаги бир қанча амалдорлар қатнашди.

2010 йилдаги Апрель халқ инқилобининг қаҳрамонларининг мемориалларига гул қўйилиб, қурбон бўлганларга бағишлаб қуръон ўқилди.

2010 йили 7 апрелда Қирғизистонда революция бўлиб, натижада ўша вақтдаги президент Курманбек Бакиев ўлкадан қочган. Акция вақтида митингчиларга ўқ отилиб, 80дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Яраланганларнинг сони эса бундан деярлик 20 марта кўп бўлган.

«Клооп»нинг журналистлари Бишкек марказидаги тўқнашувларни матнли хроника форматида ёритган маҳаллий журналистларнинг бири бўлишган. Бу илова орқали воқеани эслаб, муаллифлари билан танишсангиз бўлади.