Депутат Акбокон Таштанбеков парламентнинг тармоқ қўмитаси йиғилишида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Мурат Раматовни танқид қилиб, кейин «ота-онанг билан кел» деб унга икки баҳони қўйди.
Таштанбеков амалдорга икки баҳони халқ вакилининг саволига жавоб бера олмагани учун қўйди. Амалдорнинг ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқа ходими сўз олганида, халқ вакили унга ҳам кундалик бериб, уч баҳо қўйганини айтди.
«Кундалик олиб келдим. Уч баҳо қўйдим. Энди бу кундаликка президент ва бош вазир фақат беш қўйиб турсин», — деди Таштанбеков.