Президентнинг администрациясида ишлаганларнинг сони 72га қисқариб, 259 киши қолди

104

Президент администрациясининг тизими ва штати оптималлаштирилиб, бу ердаги ходимларнинг сони 72га камайди. Бу ҳақда 3-апрелда муассасадан билдиришди.

Маълумотга кўра, бу қарор президентнинг топшириғи бўйича бажарилган. Унга кўра, қисқартиришдан кейин бутун штатнинг сони 259 кишини ташкил қилди.

«Қарорларни қабул қилиш процессининг эффективлигини, самаралилиги ва оптималлаштиришни ошириш, республика бюджетидан самарали фойдаланиш мақсадида мазкур қарор қабул қилинган», — дейилади билдирувда.

Қўйилган топшириқларни рационал бажариш мақсадида айрим бўлимлар бирлаштирилиб, айрим хизматлар тарқатилгани қўшимча қилинди.

Factchek.kg нашри «Ачиқ бюджет» порталидаги маълумотга таяниб, 2022-йилнинг январь ойидан ноябрь ойигача президент администрациясининг харажати 1 миллиард сомдан ошганини ёзган. Бу сумма режалаштиргандан 7 маротаба кўплиги айтилган.

Бу пул қирғиз президенти аппаратининг молиялаштиришга кетган охирги бир неча йилга қараганда рекорд даражадаги маблағ бўлган.

Мазкур сумманинг қайси томонларга сарфлангани бўйича нашр тузган рейтингида, ходимларнинг маошига деярлик 308 млн сом сарфланган. Бу харажатлар ҳам режалаштирилгандан 3,6 марта кўплиги кўрсатилган.

Шунингдек, 2022-йили Садир Жапаров «Иссиқкўл» меҳмонхонасининг ўрнига қуриладиган президент администрациясининг янги биносини қурилишига капсула солган.