31-мартда блогер Улукбек Карибек ўғли вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсаловнинг танқидига жавоб берди. У амалдорларни блогер эълон қилган болалар боғчаси ҳақидаги видеосини «чегарадан чиқиш» ҳаракати деб атаганини «жамиятга тескари маълумот тарқатиш» сифатида баҳолади.
У Байсаловга мурожаат қилиб, маълумотни манипуляция қилиш «давлат ходимининг этикасига тўғри келмайди» деб огоҳлантирди.
«Эгаллаган лавозимингизга тажрибангиз етмайди деган фикр уйғонди. Сабаби мен эмас, аксинча сиз маълумотни ўзгартириб, ёлғон маълумот тарқатиб, халқни тушунмовчиликка туртяпсиз. Қарамоғингиздаги ҳукуматни ижтимоий йўналишдаги хатти-ҳаракатларини оқлаш, муассасалардаги салбий кўринишларни ёпиш мақсадида жамиятни манипуляция қилишга ҳаракат қилаётганингизни далил билан белгилаб қўйишни тўғри кўрдим», — деди у.
Карибек ўғли амалдор унинг «ҳаракатини танқид қилиш билан халқнинг давлат муассасаларидан маълумот олиш ҳуқуқини чеклаш ғоясини ўртага ташламоқда» деб ҳисоблайди.
«Бундай ҳаракатга сиз ижтимоий соҳада яхши иш олиб боролмай, назорат қилиб, координация қилолмай, муаммоли масалаларни ҳал қилиш йўлини топилмаганлигидан биз ҳаракат қиляпмиз. Сиз ва сизга ўхшаган компетенцияси тўғри келмаган давлат, муниципал ходимлар, халқ ва журналистларнинг танқидига адекват қарор қабул қилиб, тўғри реакция қилиши оғир бўлмоқда», — деди у.
Шунингдек, блогер шаҳардаги болалар боғчасига ота-оналарнинг таклифи ва ишончнома асосида «маълумот олиш учун борганини» таъкидлади. У болалар боғчасидаги ҳолатга тегишли органлар ўз баҳосини беради деган ниятини билдирди.
«Сиз боғчага тегишли кўрсатувда мени у ерга қандай кирганимни кўрмай туриб танқид қилманг. Мен томондан қонунбузарлик бўлса, қайси қонунни бузганимни кўрсатиб беринг», — деб талаб қилди блогер.
Шунингдек, у «Байсаловга ўхшаган давлат хизматчилари халқнинг ҳисобидан олган маошни оқлаб ишласа, минглаган одам менга йиғлаб, ёрдам сўраб мурожаат қилмасди» деб қўшимча қилди.
Карибек ўғлининг саҳифадаги видеоси, Байсаловнинг танқиди
30-мартда Карибек ўғли шаҳардаги болалар боғчаларининг бирида олинган видеони эълон қилган. Унда боғчадаги болалар ўйновчи майдончанинг ва ошхонанинг аҳволи ночорлигини кўриш мумкин. Ота-оналар эса боғча раҳбарияти ҳар бир бола учун ҳар йили пул йиғишини айтиб берган.
Буни Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов танқид қилган. У ҳукумат блогерларнинг «чегарадан чиққан» ҳаракатига чора кўради деб таъкидлаб, постига Карибек ўғлининг видеосини мисол қилиб скриншот қўйган.
«Бир неча йилдан бери ўзларига халқ манфаатини ниқоб қилиб олиб, арзон машҳурликка интилиб, сиёсий «очко» тўплаш ҳолатларнинг мавжуд экани сир эмас. Шундай ҳаракат орқали сиёсий карьера қилса бўлар экан деган тушунча пайдо бўлиб, янги «юлдузчалар» пайдо бўла бошлади. Улукбек укамиз ҳам сайловга қатнашиб, сиёсий амбицияси борлигини яширмайди. Бироқ бундай йўл нотўғри эканини депутат бўлгани ҳам, депутат бўламан деётгани ҳам тушуниши лозим», — деган Байсалов.
У давлат муассасаларни чақируви ёки рухсат қоғози йўқ текшириш «демократик давлатларда йўқлигини ва қонун билан яшашни ўрганиш кераклигини» таъкидлаган.
Таълим вазирлигидан «Клооп»га болалар боғчасининг аҳволи ҳақидаги видео чиқарган блогер Улукбек Карибек ўғли «тартибсизлик уюштириб, иш тартибини бузмоқда» деб билдиришган.
Вазирликдан ўсмирлар ўқиган таълим муассасаларига (болалар боғчаси ва мактабларга) бегона одамларни кириши тақиқланишидан огоҳлантирган. Шунингдек, муассасадан бу воқеа бўйича ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилса бўлади деб таъкидлашган.