Москвада қирғиз-тожик «Дўстлик» ифтори уюштирилди

192

Россиянинг Москва шаҳрида қирғиз-тожик ҳамкорлигидаги «Дўстлик» ифтори ташкил қилинди. Бу ҳақда 30-мартда қирғиз диаспораси кенгашининг раиси Кубаничбек Осмонбеков маълум қилди.

Маълумотга кўра, ифторлик қирғиз ва тожик диаспораларининг биргаликдаги ташаббуси билан 28-мартда бўлган. Унга икки халқнинг вакиллари, оқсоқоллари ва шаҳар турғунлари қатнашди.

Шунингдек, кечки овқатга элчилик ҳамда консуллик вакиллари, Меҳнат, ижтимоий муҳофаза ва миграция вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, диний фаоллар, Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг жамоат арбоблари чақирилган.

«Мен ўзимнинг номимдан бутун мусулмонларни Рамазон ойи бошланиши билан табриклайман. Рўзангиз енгил, дуоларингиз ижобат бўлсин, икки халқни бирлаштирган ифторлик дўстлик ва дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашга, халқларимиз ўртасидаги тинчлик, бирдамликни сақлашга кўприк бўлсин», — деб ёзган Осмонбеков.

Тадбир якунида қуръон ўқилиб, тинчликни, бирдамлик ҳурматига яхши тилаклар айтилгани маълум қилинди.