Айдаркен: Маош масаласида туфайли симоб комбинатининг ишчилари иш ташлашди

185
Айдаркендаги симоб комбинатининг ишчилари. Сурат: Тоғ-кон металлургия касаба уюшмаси.

31-мартда Айдаркендаги симоб комбинатининг ишчилари икки ойдан бери маош тўланмаётганини айтиб, оммавий иш ташлашди. Бу ҳақда Тоғ-кон касаба уюшмаси марказий қўмитасининг раиси Элдар Тажибаев «Азаттиқ»қа билдирди.

Унинг айтишича, ходимлар январь ва февраль ойининг маошини тўлиқ тўлаб беришини талаб қилиб, огоҳлантириш мақсадида акция ўтказишди.

«Комбинатда бунга қадар январь, февралда олдинги маошни тўлаб бериш талаби билан акциялар ўтган. Натижада маошнинг айрим қисмлари тўланибди. Бунгунги кунгача ишчиларга февраль учун ойлик тўланмаган. Комбинатнинг қарзи 12 миллион сомдан ошади», — деди у.

Тажибаев ҳозирда комбинатда 600 одам ишлаётганини билдирди. унинг айтишича, ходимлар техник ускунанинг эҳтиёт қисмлари, керакли воситалар, ишчиларнинг кийим-кечаклари, ҳимоя воситалари ҳам кечикаётганидан норози бўлмоқда.

«Касаба уюшмаси «Дуваташ» ишхонасининг раҳбариятидан ишчиларга ойлик беришни талаб қилмоқда. Шунингдек, уюшма аъзолари тушунтириш ишларини олиб бориб, ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга чақирди», — деди у.

«Дуваташ» ишхонаси Қадамжайдаги сурма комбинати билан Айдаркен симоб комбинатида бош инвестор ҳисобланади. Солиқ хизмати ўтган йили ишхонанинг солиқ бўйича қарзи кўп компаниялар рўйхатига қўшган — ишхонанинг қарзи 44 миллион сомни ташкил қилади.

Тоғ-кон металлургия касаба уюшмасидан «Дуваташ» ишхонасига зарур ёрдам кўрсатиш илтимоси билан давлат идораларига мурожаат қилганини қўшимча қилди.

Боткен вилоят маъмуриятидан «Клооп»га ишчилар иш ташлади деган маълумотни инкор қилиб, ишхона раҳбарияти билан ходимлар ўртасида музокара бўлганини билдиришди.

Муассасадан комбинат раҳбарияти 10-апрелгача ишчиларнинг маошини тўлаб беришни ваъда қилганини таъкидлашди.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева