Халқ қаҳрамонлари, жарроҳ-олимлар Мамбет Мамакеев ва Эрнст Акрамов 42 йиллик аразлашувдан кейин учрашиб, ярашди. Бу ҳақда 29-мартда «Кактус» нашри ёзди.
Акрамов Мамакеевнинг ўқувчиси, улар 42 йил давомида бир-бирлари билан гаплашишмаган — сабабини фақат ўзлари билишади. Деярлик ярим асрдан кейинги учрашувни Мамакеев ўзи таклиф қилиб, улар 17-мартда учрашган.
Иккиси учрашганда устози шогирдининг пешонасидан ўпиб, ҳол-аҳвол сўраб, яхши тилаклар билдирган.
Шунингдек, учрашувда Мамбет Мамакеев Чуй вилоят касалхонасига Акрамовнинг номини беришга кўмаклашишни ваъда қилган. Вилоят касалхонасининг жамоаси учрашув тиббиёт соҳасидаги тарихий воқеа бўлганини таъкидлашди.