Бир кадр билан: Бишкекда чиқиндиларни ер остида сақлаш бўйича тажриба лойиҳаси ишга оширилди

219

Бишкекнинг Биринчи май туманида чиқиндиларни ер остида сақлаш бўйича синов лойиҳаси ишга туширилди.

Бункер типидаги чиқинди қутилари Раззаков кўчасининг Киев ва Токтогул кўчаси билан кесишган қисмида, Арабаев номидаги Қирғиз давлат университетининг қаршисига ўрнатилди.

Бишкекнинг вице-мэри Жиргалбек Шамиралиев янги технология тозаликни ва тартибни таъминлашини,чиқинди қутиларининг ёнида айниган озиқ-овқатларнинг ҳиди чиқмаслигини, дайди итлар йиғилмаслигини айтди.

«Шаҳар бўйича тўрт жойда 20га контейнер ўрнатилади. Бу 10 механизмни ўз ичига олади. Ҳар бир механизмда иккитадан контейнер бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати — 7 млн сом. Лойиҳа туркиялик («Интернешнл Консалтинг Агентлиги») ҳамкорлари билан амалга оширилмоқда», — деди вице-мэр.

AKIpress нашри контейнерларни қўл билан ҳам, махсус тугмача билан ҳам очса бўлишини ёзди. Қопқоғи ўзи ёпилади, ҳид чиқмаслиги учун четига махсус резиналар ёпиштирилган.