Олти ёшли қизни зўрлаш иши: Милиция жиноий иш қўзғади, лекин гумондор ҳамон озодликда

224

Бишкекнинг Ленин туман ИИБ олти ёшли қизнинг ўгай отасини ифлос ҳаракати бўйича жиноят иши қўзғади. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.

«Бу факт бўйича А.А. исмли фуқаронинг аризаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов бормоқда, натижаси бўйича процессуал қарор қабул қилинади», — деб билдиришди милициядан.

Бироқ гумондор ҳамон озодликда.

Адвокат Индира Саутова «Клооп»га жабрланган қиз 2021-йилнинг декабрида зўрланганини билдирди. Унинг айтишича, милиция зўрлаш моддаси билан эмас, ифлос ҳаракатлар моддаси билан жиноий иш қўзғади, бунга жабрланувчининг номуси бузилмаган деган тиббий экспертизанинг хулосаси сабаб бўлган. Саутова экспертизанинг хулосаси шубҳали эканини билдирди.

«Лекин ҳеч бўлмаганда иш қўзғашди», — дейди адвокат.

Жиноят кодексига кўра, ифлос ҳаракатлар бўйича моддасида кўпи билан 10 йил муддатга жазо кўрсатилган, зўрлаш моддаси билан эса 15 йилдан бошлаб умрбод озодликдан маҳрум қилишгача жазо қаралган.

Аввалроқ Саутова милиция олти ёшли қизни ўгай отаси томонидан зўрлангани бўйича жиноят иш қўзғашдан бош тортганини билдирган эди. Унинг айтишича, тергов қизнинг ақли камлигидан барини ёдидан чиқариб қўйган деб туриб олган. Саутова қизнинг ақл-ҳуши камлиги ёлғон айтишига далил эмаслигини, аксинча бу тергов учун бола шундай аҳволда зўравонликка учради, деган оғирлаштирувчи фактор бўлиб саналашини айтди.

Шунингдек, у милиционерлар гумондорни қўлга олганини, аммо у «бундай қилмаганини» айтгандан кейин қўйиб юборилганини билдирган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. Шунингдек, ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан-йилга ортаётганини айтган.

Бишкекдаги болаларга ёрдам бериш марказининг рақами: +996773192099 ва +996707079597.

Жалолободда болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.

Зўравонликка учраган болаларга ёрдам бериш марказларининг манзили ва рақамлари:

  • Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
  • Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
  • Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 436677
  • Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212