Президентнинг қудаси «Бишкекасфальтсервист»га раҳбарлиқ қилмоқда — унинг тайинланиши очиқ айтилмаган

186

Президент Садир Жапаровнинг қудаси Турусбек Тумонбаев «Бишкекасфалцервис» муниципал ишхонасини бошқармоқда. Бунга биринчилардан бўлиб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан Temirov Live таҳририятининг журналистлари эътибор бериб, шаҳар мериясининг сайтидан шунга боғлиқ тегишли маълумотларни аниқлашган.

Бишкек мерияси сайтидан скриншот.

Kaktus.media нашри муниципалитетнинг матбуот хизмати Тумонбаевни хизматга тайинлангани бўйича маълумот бермаганини, одатда бундай тайинлашлар ҳақида доим маълумот бериб келганини ёзди.

«Бишкек мериясидаги шахсий манбаа Kaktus.media сайтига билдиришича, президентнинг қудаси охирги уч-тўрт ойдан бериш ишхона директори бўлиб ишлаб келади. Тегишли буйруққа мер Эмилбек Абдикадиров имзо қўйган. Бу маълумот нима учун маълум қилинмагани бўйича изоҳ бермади», — деб ёзди нашр.

Охирги марта Тумонбаев расмий «Унаа» давлат ишхонасида ишлаган. Бу ерда президентнинг қудаси директор лавозимида ишлаган. Бу хизматга 2020-йилнинг 21-октябрида, Жапаров президент ва ҳукумат бошчиси вазифасини бажарувчи бўлганда тайинланган.

Temirov LIVE Ютуб каналининг суриштирувчи журналистлари 2021-йилнинг 11-сентябрида «Унаа»даги тендер махинациялари ҳақидаги материалини эълон қилган. Уларнинг маълумотига кўра, 2021-йилнинг 21-июлида давлат ишхонаси техпаспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини халқаро русумдаги бланкларини сотиб олиш учун ярим миллиард сомга тендер ўтказган. Тендерни «Госзнак» ишхонаси ютиб олиб, журналистлар бу фирмани Тумонбаевнинг қизи билан боғлиқлигини аниқлашган.

Суриштирув чиққан куннинг эртаси «Унаа» томонидан ўтказилган тендер бекор қилиниб, президентнинг топшириғи билан давлат муассасасининг фаолияти текширила бошлаган.

2021-йилнинг 13-сентябрида ўша вақтдаги ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов Турусбек Тумонбаевни «Унаа» директорлигидан бўшатган.