Президент администрацияси россияликларга паспорт беришда коррупцияга йўл қўйилган деган маълумотни инкор қилди

165

Президентнинг администрациясидан россияликлар сиёсатчилар билан тадбиркорларга қирғиз паспортини беришда коррупцияга йўл қўйилган деган иддаони инкор қилишди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиоси билдирди.

«Талаблар ҳаммага бирдек, айрим одамларга имтиёзлар берилмаган», – деб билдиришди администрациядан.

Уларнинг маълумоти бўйича, фуқароликка қабул қилиш ҳақида илтимосноманинг бари синчиклаб ўрганилиб, Қирғизистоннинг қонунлари ҳамда халқаро шартномалар билан тартибга солинади.

Аввалроқ журналистлар Россиянинг сиёсий ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги таниқли шахсларни, жумладан Россиянинг Тверь вилоятининг собиқ губернатори Дмитрий Зеленин ҳамда Bitzlato криптобиржасининг таъсисчиларидан бири Антон Шкуренко қирғиз фуқаролигини олганини аниқлашган. Ўшанда улар фуқароликни коррупция йўли билан олишган бўлиши мумкин деган тахмин айтилган.

Бундан ташқари, кремлчи активист ҳамда «Наши» ҳаракатининг экс-спикери Мария Дрокова, «Сколково» фондининг биринчи вице-президенти Кирилл Каем ва россиялик тадбиркор Валерий Задориннинг ўғиллари қирғиз фуқаролигига эга бўлишган.

Коррупцияга қарши эксперт Илья Шуманов рус элитаси Қирғизистонни ўзларининг дунё бўйлаб саёҳат қилишга, бизнес қилишга чекловларини, «ҳатто [ўз]ҳаётларини енгиллатиш» учун ҳуқуқий майдон қатори қўлланишаётганини айтган. Унинг айтишича, воситачилар Қирғизистоннинг паспортини олиб бериш учун 5 мингдан 30 минг долларгача сўрашади.