Ҳукуматнинг таркибида фақат биргина аёл қолди. Жапаров Динара Кутмановани ишдан олди

178

Президент Садир Жапаров Динара Кутмановани табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирини бўшатиш ҳақидаги буйруқни имзолади. Кутманова бу лавозимга 2021-йилнинг октябрь ойида тайинланган, уни ишдан бўшатишнинг сабаби айтилмаган.

Кутманова ишдан бўшатилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасида вазирликни бошқарган биргина аёл — соғлиқни сақлаш вазири Гулнара Баатирова қолди.

Жапаров табиий ресурслар вазири вазифасини бажарувчи қилиб Мелис Тургунбаевни тайинлади. Президент кенгашиш учун унинг номзодини парламентга таклиф қилди.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Тургунбаев 2013-2017-йиллар давомида «Кыргызмунайгаз»нинг директорлар кенгаши таркибида ишлаган, 2017-йили компаниянинг директорлар кенгашининг раиси этиб тайинланган.

2022-йили майда оммавий ахборот воситаларида Тургунбаев «Қирғиз инвестиция-кредит банки»нинг (KICB) бошқарма раиси бўлиб тайинланганини билдирган.

Кутманова ҳақида нима маълум?

Кутманованинг номи Қумтор олтин конига ташқи бошқарув киритилгандан кейинги можаро сабаб кўп тилга олинган.

«Кумтор голд компании» компаниясига 261,7 млрд сом тўлаш талаби билан судга мурожаат қилганларнинг орасида Кутманованинг ўғли ҳам бўлган. Улар Қумтор конини ишлатишда чиққан қолдиқларни Давидов ва Лисий музликларига тўкишни ноқонуний деб топишни талаб қилган. Бишкекнинг Октябрь туман суди «Кумтор голд компани»ни мазкур суммани тўлаш мажбуриятини юклаган.

Конни ишлатган «Кумтор голд компани» канадалик Centerra Gold Inc. Компаниясининг филиал ишхонаси эди. Мана шу суднинг қарори сабаб қирғиз ҳукумати конга ташқи бошқарувни киритган.

Парламентда конга ташқи бошқарув киритиш масаласи муҳокама қилинаётганда Динара Кутманова канадалик Centerra Gold Inc компанияси Қирғизистоннинг экологиясига келтирган зарар бўйича исботловчи барча ҳужжатлар бор деб айтган.

Кейин кон Қирғизистон тасарруфига ўтган — ўша вақтда давлат Centerra Gold Incъдаги акцияларидан бош тортган ва ҳозир конни қайта ишлатиш ишлари тугагандан кейин рекултивация ишларидан бошлаб ўзи юритиши керак.