Кайрат Иманалиев маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланди

174
Кайрат Иманалиев

Кайрат Иманалиев Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланди. Буйруқни 14-мартда Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров имзолади.

Маълумотга кўра, ўринбосарини меҳнат жамоасига Вазирлар Маҳкамасининг раисининг ўринбосари Эдил Байсалов таништирди.

9-мартда Иманалиев Миллий телерадиоэшиттириш корпорациясининг бош директори хизматидан бўшатилиб, ўрнига Болотбек Тиллебаев тайинланган. У МТРКни 2022-йилнинг июнь ойидан бери бошчилик қилган.

Кайрат Иманалиев бунга қадар ҳам вазирликда ишлаб, 2021-йилнинг февралида вазир бўлиб тайинланган.

Шунингдек, Ала-Тоо майдонида Японияда ўтган ёзги Олимпиада ўйинларига қатнашган спортчиларга аталган табдирда Тинибековадан бошқа спортчиларга сўз бермагани учун президент Садир Жапаров унга халқ олдида «хайфсан» эълон қилган.

Муаллиф: Улуш Сайпидинова