Мамитов: Ташиевнинг парламентга автомат олиб келгани тушунарсиз бўлди, шу сабаб хизматдан кетдим

192
Талант Мамитов ва Камчибек Ташиев

Депутат Талант Мамитов 2022-йилдаги қирғиз-тожик жанжалида МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев парламентга қурол-яроқ олиб келганини айтди. Собиқ спикер бу «тушунарсиз қадам» туфайли хизматинини топширганини таъкидлади. Бу ҳақда халқ вакили 7-мартда Sputnik Қирғизистон маълумот агентлигига берган интервьюсида билдирди.

Мамитовнинг айтишича, қуролли жанжал тугагандан сўнг МХДҚнинг раиси ҳамда Мудофаа вазирлигининг вакили Бактибек Бекболотов Боткендаги ҳолат ҳақида маълумот бериш учун бир яшик қурол-яроқ билан келган.

«Маълумот берилгандан сўнг қурол-яроқ тарқатиб: “Парламентарийлар, агарда давлатни ҳимоя қилгинглар келса, қуролни олиб йўл бошлашинглар керак”, — деб айтишди. Уни МХДҚнинг раиси [Камчибек Ташиев] айтди. Ростини айтсам, мен тушунмай қолдим», — деди Мамитов.

Шундан сўнг Мамитов марказий трибунага чиқиб, президентнинг мурожаатини кутишаётганини, агарда у ҳарбий ҳолат жорий этишни ечса, уни аввало парламент томонидан маъқулланиши кераклигини айтди.

Шунда Мамитов Ташиевга мурожаат қилиб, давлатни қурол-яроқ билан ҳимоя қилиш ҳарбий ходимларининг вазифаси эканини, «зарурат туғилса ўзи биринчилардан бўлиб йўл бошлашини, бироқ жавобгарлик Ташиевда бўлишини» айтганини таъкидлади.

«Балки бу парламентга босим ўтказиш учун қандайдир манёвр ёки тактика бўлгандир. Шахсан мен буни шундай қабул қилдим. Яна кимдир бундай сўзни эшитмасин, қўлига қўрол олади деб ўйлайман. Ҳатто депутатларнинг ҳам қуроли етишмай, бир-бирлариникини олиб қуролларини олиб қўйишди. Шундан сўнг қайтариб беришни сўрашиб «нотўғри тушуниб олдинглар» ва ҳоказо. [...] Ростини айтсам, тушунмадим, балки асабий таранглик ҳолатидир», деди халқ вакили.

Шу билан бир қаторда у Боткендаги маҳаллий турғунларнинг ҳамда ҳарбий ходимларнинг аҳволи билан танишиб келгандан сўнг парламентдаги раислик хизматидан истеъфога кетганини, унга тўғридан-тўғри мазкур ҳолат сабаб бўлганини айтди.

Мамитов МХДҚнинг бошчисини ҳамда Мудофаа вазирлигининг бундай ҳаракати президент Садир Жапаровга ҳам тушунарсиз бўлганини қўшимча қилди.

Бунга қадар, 2022-йили 22-сентябрда, Боткенвилоятидаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувдан сўнг депутатлар бу воқеаларни ёпиб эшик ортида муҳокама қилиб, Боткенга бориб халқ билан учрашишни ечишган.

Бир ҳафтадан сўнг депутат Адахан Мадумаров «ундан кейин МХДҚнинг раҳбари йиғилишга икки яшик автомат билан келган» деб билдирган. Депутат Исхак Масалиев 22-сентябрдаги йиғилиш тўғрисида сўз бўлаётганини таъкидлаб ўтган.

Бу воқеа ҳақида Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервьюсида Камчибек Ташиев қирғиз-тожик чегарасидаги вазият кескинлашган шартларда парламентга «икки яшик автомат олиб келгани» бўйича фикрини айтиб, махсус хизмат раиси «кичкина хато қилганини» таъкидлади.

«Депутатлар “Баткен тугамасидан олдин маълумот берингла” деб чақиришган экан. “Ҳарбийларнинг ўқлари йўқ экан. Автоматлари етишмас экан” деган сўзлар бўлиб, “Ташиев нима қиляпти, разведкаси ишламаяпти” деган танқидлар бўлибди. Кейин “мана сизларга автомат” деб олиб борса керак. Шу томондан кичкина хато қилди. Аммо ўша вақтда унинг аҳволини тўғри тушуниш керак. Қон кечиб юрган еридан тўғри учиб келди», — деган Жапаров.

Қуролли жанжал

2022-йили қирғиз-тожик чегарасида 14-17-сентябрда тўлиқ кўламда қуролли тўқнашув бўлган. Отишув давлат чегарасининг барча периметрида бўлган. Қуролли можаро вақтида Баткен вилоятининг чегарадош қишлоқларида яшаган 130 мингдан ортиқ одам уйини ташлаб, хавфсиз жойга кўчирилган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, отишув натижасида 63 киши ҳалок бўлиб, 206 одам жабрланган.

Тожик ҳукумати тўқнашувда 41 тожик фуқароси ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ одам жабрланганини билдирган. Бироқ «Озоди Радиоси» шахсий манбаларга таяниб, қурбонлар сони 83 киши эканини ёзган.

Ҳарбий агрессияда икки томон бир-бирин айблаган.