Сўз эркинлиги, зўравонликдан ва эксплуатациядан қутилиш. Аёллар ҳуқуқи учун маршнинг манифести

213
Сурат: Айдай Эркебаева/Kloop

8-мартда Бишкекда аёллар ҳуқуқи учун куришиш халқаро куни муносабати билан ҳар йили ўтувчи пиёда юриш ўтди, унга 500га яқин одам қатнашди. Юриш иштирокчилари эксплуатациядан, ҳукуматнинг ҳукм зўрлигидан бўшатиш, сўз эркинлигини таъминлаш ва зўравонликни тўхтатиш чақириқлари билан чиқишди.

«Клооп» юриш манифестининг тўлиқ матнини эълон қилади:

Бирлик эркинлиги учун!

8-мартда дунё бўйича минглаган аёл аёллар ва қизларнинг ҳуқуқлари учун, зўравонликка, сексизмга ва патриархатга қарши намойиш ва митингга чиқишади. Бу йил аёлларнинг эркинликка етишдаги биргаликдаги юришнинг асосий мавзуси бўлди.

Сўз эркинлиги учун!

Ҳукумат кучига айланган жамиятдаги патриархат аёлларга борган сари босим ўтказиб, бизнинг энг қадрли нрасани — сўз ва танлаш эркинлигини тортиб олмоқда. Ҳаракат, сўз ва фикр эркинлиги — бу ҳар бир аёлнинг ажралмас ҳуқуқи. Бизнинг ҳуқуқимиз топталишига йўқ деб айт! Бишкекда ҳар йили ўтувчи тинчлик пиёда юришига қўшил ёки ўз шаҳрининг да юриш уюштир!

Зўравонликдан қутилиш учун!

Қирғизистон — Марказий осиёдаги аёллар учун энг хавфли давлат. Суд адолати даражаси паст. Ички ишлар вазирлигининг маълумоти бўйича, 2021-йили 10 мингдан ортиқ оиладаги зўравонлик воқеалари бўлган. Уларнинг 2,5%да айбдорлар жавобгарликка тортилган.

Жамоат жойларида, ўқув юртларида ва транспортда аёлларга нисбатан зўралик кўрсатиш кўпаймоқда. Ҳар йили 9 минга яқин вояга етмаган қиз турмушга берилади. Олиб қочишнинг сони камайганига қарамай, судга 4%га етмаган факт етади.

Милиция билан судлар аёлларга қарги жиноятларга кўз юмиб, самарасиз ишлашмоқда.

Эксплуатациядан қутилиш учун!

Эркаклар билан аёлларнинг маошларининг фарқи 30%ни ташкил қилади. Мактабгача таълим муассасаларининг етишмаслигидан аёллар болалар билан ўтиришга ёки уйдан ишлаб қўш кўтаришга мажбур бўлмоқда. Болаларни дам олиши ва билим олиши учун керакли муассасаларнинг йўқлиги ёш мутахассисларни ишга жойлашиш имконини камайтиради, сабаби улар «олдиндан» ишга олинмайди. Бунинг бари уларнинг моддий бақувватилигига ва карьерасига таъсир қилади.

Гендер тенглик бўйича қонун ишламайди. Бугунги кунда вазирлар орасида икки аёл бор, 7 вилоятда, 40 туманда, 32 кичик шаҳарда ва 453 қишлоқ ҳукуматида бирорта ҳам аёл етакчи йўқ. Қонунда белгиланган гендер квотага қарамай депутат аёлларнинг сони21%ни тузади. Шунингдек, 2021-йили аёлларга нисбатан дискриминацияни бартараф қилиш бўйича қўмитага ҳисобот беришда Қирғизитсон квота бўйича қонуни бузмайди деб ваъда берган.

Ҳукуматнинг бебошлигига қарши!

Аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича иш олиб борган жамоат бирлашмалари ва жамғармаларнинг фаолияти тинч йиғилишларни тақиқлаш, нодавлат ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳаси, фаолларни ноқонуний қамаш ва оммавий ахборот воситаларига босим ўтказиш билан чекланади.

Аёллар талабларини айтиб кўчага чиқайин деса, тақиқланса қандай ўз ҳуқуқлари учун курашади? Аёллар марши аёлларнинг ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва тинч йиғилишлар ҳуқуқи учун!

Бизнинг талаблар:

  • Зўравонликни тўхтатиш бўйича миллий ҳаракатлар режасини киритиш;
  • Оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортиш;
  • Ҳар бир туманда давлат томонидан молияланган кризис марказларини очиш;
  • Аёлларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларининг кафолатини таъминлаш;
  • Болаларни боқиш учун муносиб алиментларни ундириш механизмини киритиш;
  • Ҳар бир туман касалхонасида сифатли ва қулай тиббий хизмат кўрсатишларни таъминлаш;
  • Аёллар, мактаб ва мактабгача бўлган болалар учун сифатли ва қулай билим беришни таъминлаш;
  • Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқларни таъминлаш;
  • Сўз эркинлиги, йиғилишларга ва ташкилотларга таҳдидларни тўхтатиш;
  • Аёлларга нисбатан суд бебошлигини тўхтатиш.