Талант Мамитов: Парламентда рус тилида сўзлашни таъқиқлаш қонунга хилоф

191

Депутат, парламентнинг собиқ спикери Талант Мамитов Жогорку Кенешда рус тилида сўзлашни тақиқлаш ноқонуний деди. У «Sputnik Кыргызстан»га берган интервьюсида амалдаги спикер Нурланбек Шакиевнинг бунгача табиий ресурслар вазири Динара Кутмановага парламентда рус тилида сўзлашишга рухсат бермаганига изоҳ берди.

«Мен шунчаки қонунга, регламентга изоҳ беряпман, баёнот берган одам давлат тилида ҳам, расмий тильда ҳам сўзлай олади, спикер эса фақат регламентга таянади. Шу сабаб тақиқлаш — бу қонунга тўғри келмайди, бунинг устига бизнинг республикада рус тилини расмий деган мақоми бор», — деб таъкидлади у.

Парламентнинг 2022 йилнинг 15 декабрдаги йиғинида Шакиев Кутмановага рус тилида сўзлашга рухсат бермаган. Сўз олаётиб Кутманова йиғин иштирокчиларидан расмий тильда гапиришга рухсат сўраб мурожаат қилган эди.

Бироқ вазир сўзлай бошлаганда спикер Нурланбек Шакиев дарров сўзини бўлиб, амалдордан расмий тильда гапириш учун рухсат олганмисиз деб сўраган.

Кутманова спикердан, депутатлардан сўраганини айтган, бироқ Шакиев унга расмий тильда сўзлашга рухсат бермаганини билдириб, қайсидир қоидага таяниб, баёнотни давлат тилида давом эттиришини сўраган. Бироқ спикер бу қайси қоида эканини аниқ айтмаган.

Охири Кутманова қирғиз тилида баёнот берган.