«Жалолобод» санаторийсининг раҳбар ўринбосари беморлардан пора талаб қилаётган вақтида қўлга олинди

193

«Жалолобод» санаторийси раҳбарининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари беморлардан товламачилик билан пора талаб қилаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 9-мартда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотларга кўра, қўлга олинган ходим беморларга бепул амалга ошириладиган муолажаларни санаторийнинг мажбурий хизмат тўловлари рўйхатига киритган.

Унинг даволанаётганлардан қўшимча тиббий муолажаларни санаторий китобига киритиш учун пул талаб қилиш билан системали тарзда шуғулланиб келгани аниқланган.

Қўлга олинган фуқаро МХДҚнинг вақтинчалик ҳибсда сақланмоқда ва тергов ишлари давом этмоқда.

Санаторий раҳбарияти эса бу ҳақда «Клооп»га изоҳ бермади.

Ўтган йили ушбу соғлиқни сақлаш марказини 2012-2021 йилларда бошқарган Максат Абишкаев «коррупция»да гумонланиб ҳибсга олинган эди. Маълум бўлишича, у санаторийга раҳбарлик қилган вақтида давлатга 42 миллион сомдан ортиқ зарар етказган.