Қирғизистонда биноларнинг сейсмик барқарорлигини текширувчи комиссия тузиш талаби айтилди

187

Жогорку Кенешда Қирғизистондаги биноларнинг сейсмик барқарорлигини текшириш учун комиссия тузиш ва ускуналарни олиш талаби айтилди. Бу таклифни 9-мартдаги йиғинда депутат Мейкинбек Абдалиев айтди.

Абдалиев Туркиядаги зилзилада тўкилиб тушган турар-жойлар билан боғлиқ иш бўйича 997 киши гумонланувчи сифатида ўтаётганини, уларнинг 247си қўлга олинганини таъкидлади.

«Уларнинг орасида архитекторлар, қурилиш компанияларининг етакчилари бор. Бу жиддий масала. Бизда қанча бинолар қурилди. Уларнинг сифатига ким, қандай жавоб беради? Мен биноларнинг барини текшириш учун комиссия тузиб, чет давлатидан махсус ускуналар олишни талаб қиламан. Бу ускуна бетон ва арматура сифатини текшириши керак. Комиссия аъзоларига маош тўлаб бериш керак ва улар кимлар эканини ҳамма билиши керак», — деди у.

Бунга қадар сейсмология қурилиш институтининг директори Камчибек Кенжетаев кўп қаватли бир уйнинг зилзилага бардошлилигини текшириш учун 200-300 минг сомга яқин маблағ кераклигини билдирган.

6-февралда Туркия ва Сурияда икки марта кучли зилзила юз берган. Зилзила Туркиянинг жанубий-шарқида, Сурия билан чегарадош ҳудудидаги Газиантеп шаҳридан 26 чақирим узоқликда бўлган.

Табиий офатдан ҳалок бўлганларнинг сони икки давлатда 21 февралга кўра 50 минг кишидан ошиб, яна юз минглаган одам жабрланган. Зилзила сабаб минглаган бинолар тўлиқ вайрон бўлган.

БМТнинг тараққиёт дастурининг Туркиядаги вакили Луиза Винтоннинг айтишича, Туркияда февраль ҳудудидаги зилзилаларнинг иқтисодга келтирган зарари 100 млрд долларни ташкил қилади.

Шу сабаб Қирғизистон пойтахтида тартибсиз қурилишлар масаласи кун тартибига чиққан. Масалан, президент Садир Жапаров давлат мустақил бўлган йиллардан бери Бишкекда қурилган уйларнинг сифати «Худо ўзинг сақла» деб яшашга мажбур қилишини билдирган. Бироқ президент энди тартибсиз қурилишларга йўл берилмаслигини, янги қурилишларнинг сифати давлат назоратида бўлишини ваъда қилган.

Вазирлар Маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров эса бутун қурилиш тармоғини реформалаш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқишни топширган.