Президент ўтган йили икки судья ишдан олинганини ва 17таси тартиб жазосига тортилганини билдирди

180
Суд тизими ходимлари кунига бағишланган тадбир.

Президент Садир Жапаров 2022-йили икки судья ишдан бўшатилиб, 17си тартиб жавобгарлигига тортилганини билдирди. Бу ҳақда у 4-мартда Бишкекда ўтган суд тизимида ходимларининг кунига бағишланган тадбирда айтди.

Давлат раҳбари суд тизимидаги камчиликларга тўхталиб, авалгидай хатолар, қонун ва судьянинг этикасини бузиш фактлари бўлаётганини таъкидлади.

«Судлар жиноятчиларнинг жавобгарлигини енгиллаштириб, жиноий ишларини ўзгартиришни, пора талаб қилишни одатга айлантириб, бундай одатларидан халос бўлолмаётгани ачинарли», — деди у.

Жапаров суд адолатлилигини йўлга қўйишда шаффофликни таъминлаш — энг муҳим ишларнинг бири эканини таъкидлаб, ходимларни касб байрами билан табриклади.

«Суд тизими алоҳида ҳукуматнинг бир қисми сифатида ҳуқуқий мамлакатнинг энг муҳим тизимларидан бири ҳисобланади. Шу сабаб сизлар қўлингиздаги жуда катта ҳукумат ресурсидан тўғри ва самарали фойдаланишни билишингиз керак» — деди у.

Шунингдек, давлат раҳбари суд тизими ходимларидан ҳалоллик, принципиаллик, ҳақиқатгўйлик ва бенуқсон хулқ-атвор талаб қилинишини қўшимча қилди.