ОАВ ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг муддати майгача узайтирилди

156

«ОАВ ҳақида»ги қонун лойиҳасини тўлиқлаб, ишлаб чиқишнинг муддати 15-майгача узайтирилди. Бу ҳақда Президент администрацияси тарқатган ҳужжатда айтилади.

Аввалроқ ҳужжатни якунлаш муддати 1 мартгача узайтирилган эди. Маълум қилинишича, 21 февраль куни мустақил ҳуқуқшунослар, журналистлар, экспертлар ва президент маъмурияти аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари лойиҳага ўз мулоҳазалари ва таклифларини билдирган.

ОАВ ҳақидаги қонун лойиҳаси

Президент администрацияси 2022-йилнинг сентябрида «ОАВ ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб жамоатчилик муҳокамасига чиқарган.

Агар ҳужжат маъқулланса, Қирғизистонда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтишга (ёки рўйхатдан ўтишга) бор-йўғи икки ой вақт олади. 2023-йилнинг 1 июнигача қайта рўйхатдан ўтишга (ёки қайд этилишга) улгурмаган нашрлар фаолияти автоматик тарзда тугатилади.

Қонун лойиҳасининг асосли эслатмасида президент маъмурияти ОАВ ҳақидаги амалдаги қонун «маънавий жиҳатдан эскиргани», янги қонуннинг мақсади эса «бўшлиқлар»ни бартараф этиб, «ОАВни рақамли телекоммуникация тармоқларида, жумладан “интеренет” тармоқларида  тартибга солишни бошлашни» мақсади қилади дейди.

Амалдаги қонун 30 йил аввал қабул қилингани рост. Аммо, Медиа Полиcи институти экспертларининг фикрича, янги қонун лойиҳасининг пайдо бўлиши ҳозиргисининг эскирганлиги билан боғлиқ эмас. Экспертлар президент маъмурияти янги қонун ёрдами билан «ҳозирги ҳукуматга ёқмаган веб-сайтларни йўқ қилмоқчи» деб ҳисоблашади.

«Адилет» юридик клиникаси ҳам янги қонун лойиҳаси мамлакатга «ОАВнинг ишига аралашишга ва уни тартибга солишга асоссиз кенг имкониятлар беради» деган хулосага келган. Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг ушбу варианти «ҳар қандай демократик жамиятнинг ажралмас қисми бўлган фикр плюрализмига қарши қатъий тақиқларни ўрнатишга»  қаратилган.

Бундан ташқари «Клооп» лойиҳани ўрганиб чиқиб,  у Россиянинг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги «аждарҳодек» қонуни билан 95% бир хил экани, ҳатто айни пайтда ундан ҳам қаттиқроқ эканига амин бўлган.

Кейинроқ президент Садир Жапаров ишчи гуруҳ тузиб, қонунни ишлаб чиқишни якунлаш бўйича топшириқ берди. Қонун лойиҳасининг янгиланган таҳририда оммабоп блогерлар ҳам рўйхатдан ўтишлари шартлиги, шунингдек, уларга оммавий ахборот воситаларининг вазифалари юклангани таъкидланди.

Мустақил ҳуқуқшунослар эса қонун лойиҳаси сўз эркинлигига таҳдид солади, деб ҳисоблайдилар. Улар «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири аввалгисига нисбатан қаттиқроқ бўлганидан шикоят қилдилар. Кейинчалик бу норма қабул қилинди.