Президентнинг Талас вилоятидаги мухтор вакили бўлиб Нурлан Дарданов тайинланди

Нурлан Дадранов. Сурат: «Азаттык»

Президентнинг Талас вилоятидаги мухтор вакили Бакит Нарбеков лавозимни топширди. Унинг ўрнига Нурлан Дарданов вилоят раҳбари этиб тайинланди. Тегишли буйруққа Садир Жапаров 4-мартда қўл қўйди.

Нарбеков бошқа ишга ўтгани сабаб ишдан кетгани айтилди. Бу лавозимда у 2021-йилнинг март ойидан бери ишлайди.

4-мартда Дардановни вилоят маъмуриятининг жамоасига вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов таништирди.

Дарданов Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев билан қариндош эканини «Азаттык»қа тасдиқлаб, бу лавозимга «таниш-билиши орқали келди» деган сўзларни инкор қилди.

48 ёшли Нурлан Дадранов Кара-Буура туманининг Қизил-Адыр қишлоғида туғилган. У 1996-йили миллий университетнинг юридика факультетини тамомлаган.

1993-2018-йиллари Талас, Иссиқкўл, Норин, Жалолобод вилоятларида ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2018-2020-йиллари у бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлган. Охирги икки йилдан бери Бишкек шаҳар мэрининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.