Бишкек шаҳар суди Кампиробод масаласи бўйича қамалганларни қўллаган фаол Ондуруш Токтонасировга нисбатан Биринчи май туман судининг қарорини кучида қолдирди. Бу ҳақда фаол 28-февралда маълум қилди.
Унинг айтишича, 10-январда у ИИВ олдида Кампиробод бўйича қўлга олинганларни қўллаш акциясига қатнашган. Куч органлари митингга келган 26 кишини ушлаб кетиб, улардан 5 кишига протокол тузилган.
Уларнинг орасида фаол Токтонасировга «Ички ишлар идоралари ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаслик» моддаси билан протокол тузилиб, Биринчи май туман суди унга 3 минг сом жарима солган.
Токтонасиров шаҳар суди қарорни ўзгартиришсиз қолдирганидан норози бўлиб, қарордан шикоят қилишини билдирди. Шунингдек, у акция вақтида уни зўрлаб ушлаган фуқаролик кийимидаги одамларни, автобусга солган милиционерларни судга чақириш илтимоси инкор қилинганини таъкидлади.
«Қисқаси суд иши амаллаб тугатилди. Бу қарордан рози эмасман. Бош прокурорга, БМТ, ЕХҲТ каби халқаро ташкилотларга ариза билан мурожаат қиламан», — деди у.
Кампиробод иши
2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деган айб қўйган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва қўлга олинганларнинг яқинлари буни сиёсий таъқиб деб атаб, холис тергов қилишни илтимос қилиб, президентга мурожаат қилиб, бир қатор норозилик намойишларига чиқишган.
Кейинчалик қамоқдаги 19 фаол очлик эълон қилган. Очлик эълон қилгандан кейин кўпини соғлиғи ёмонлашиб, айримлари уларни касалхонага ўтказишларини талаб қилишган. Қамоқдагилар «айбсиз эканликларини» айтиб, уларни озод қилишни талаб қилиб келишади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 январда давлат ташрифи билан Қирғизистонга келган. У Кампиробод сув омбори Ўзбекистонга ўтказилган.