ЖК хорижий фуқароларга Иссиқкўлда сайёҳлик объектларига эгалик қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилди

172

Жогорку Кенеш депутатлари чет эллик фуқароларга ва юридик шахсларга Иссиқкўлда рекреация объектларини, шунингдек уларга қарашли ерларни хусусийлаштиришга рухсат беришни таклиф қилишди. Тегишли қонун лойиҳаси 27-февралда жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатни депутатлар Балбай Тулобаев, Бактибек Сидиков ва Элмурза Сатибалдиев ишлаб чиқишган.

Уларнинг фикрича, агар чет ўлкаликларга пансионат, курорт, дам олиш масканлари, коттежли қишлоқчалар, меҳмонхоналари ва уларнинг олдидаги ерларга эгалик қилишга рухсат берилса, бу «“Ысык-Көл” экологик-иқтисодий тизимини ривожлантиришга, курорт-рекреация ҳудудига ва давлатга хорижий инвестицияларни жалб қилишга шароит яратади».

«Қирғизистоннинг бозор иқтисодиёти, туризм, спорт ва курорт-рекреация ҳудудини ривожланиши билан бирга инновацион курорт-рекреация объектларни қуришни ва замон талабига мос, муҳим янги инфратизимларни қуриш зарурати юзага келмоқда, бу Иссиқкўл курорт-рекреация йўналишини ривожлантиришга, жумладан чет ўлкаликларни ҳам, инвестицияларни ҳам жалб қилишга боғлиқ», — дейилади маълумотномада.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида чет эллик шахсларга чегара, ўзгача мақоми бор ҳудудларни қўшмаганда ўлка бўйича рекреация объектлари жойлашган ер участкаларига муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқини бериш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳасининг ташаббусчиларининг айтишича, бу «чет ўлкалик фуқароларга сайёҳлик тизимига инвестиция киритиш имконини беради».

Иссиқкўл Қирғизистоннинг асосий сайёҳлик зоналаридан бири ҳисобланади. Унинг атрофида юзлаган пансионат, меҳмонхоналар ва отеллар жойлашган.

2023-йилдан бошлаб уларга тозаловчи қурилмаларсиз ишлаш тақиқланган.