Жапаров Таълим вазирлигининг пенсия ёшига етган ходимларини нафақага чиқаришни таклиф қилди

133

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров таълим вазирлигига катта ёшдаги ходимларини пенсияга чиқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Клооп»га ҳукуматнинг матбуот хизмати билдирди.

Жапаров вазирлик раҳбарларига муассасанинг марказий аппаратининг самаралилигини текшириб, айрим ходимларни нафақага чиқариш масаласини кўриб чиқишни маслаҳат берди.

«30 йилдан ортиқ ишлаганлари бор, ўшаларни кўриб чиқинглар. Агар ёши етган бўлса, нафақага чиқиб, ёшларга ўрнини бўшатсин», — деди вазирлар маҳкамаси раиси.

Ҳукумат пенсия ислоҳотини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Унда нафақа ёшини кўтариш ягона таклиф сифатида айтилган. Қирғизистонда аёллар пенсияга 58, эркаклар эса — 63 ёшдан чиқади. Бироқ кўп танқидлар айтилгани сабаб ҳукумат бюджет маблағларини тежашни бошқа йўлларини излаб шу фикрни айтган. Масалан, ҳукумат минимал суғурта стажини 5 йилдан 20 йилгача кўтаргиси келади. Шунингдек, давлат хизматларидаги пенсионерлардан пенсиянинг базавий қисмини олиб ташлаш таклифи бўлган, бироқ кўп ўтмай бу таклифдан ҳам бош тортишган, сабаби бу фуқароларнинг манфаатига мос келмайди.