«1 млн сом зарар ўрнини қоплади». Юрак хирургияси институтининг директору уй қамоғига чиқди

167

Юрак хирургияси ва органларни трансплантация қилиш илмий-текшириш институтининг директори Таалайбек Кудайбердиев уй қамоғидан чиқди. Бош прокуратурадан у 1 миллион сомдан ортиқ зарарни тўлаганини билдиришди.

Маълумотга кўра, Кудайбердиев 14-февралда қўлга олинган. Унга «ишониб топширилган мулкни ўзлаштириш, ўғирлаш» ва «лавозим ваколатларидан фойдаланиш» моддаси билан иш қўзғалган.

Назорат органи касалхонани текшириб, Кудайбердиевнинг фаолиятидан давлатга 1 миллион 97 минг сом зарар келтирилганини ҳисоблаб чиқишган.

16-февралда суд уни уй қамоғига чиқарган. Сабаби тергов натижасида Кудайбердиев келтирилган зарарни тўлиқ тўлаб берган.

Унинг иши 20-февралда Биринчи май туман судига юборилган — ҳозирда жиноят иши суднинг муҳокамасида.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Кудайбердиев 16-февралда ўз ихтиёри билан илмий-текшириш институтининг директорлик хизматидан кетиш ҳақида ариза ёзган. У мазкур лавозимга 2021-йилнинг июнь ойидан бери ишлайди.

Муаллиф: Айгерим Белек қизи