Қирғизистоннинг юнон-рум кураши бўйича терма жамоаси Мисрда бўлиб ўтган мусобақада учинчи ўринни эгаллади

155

Мисрда ўтказилган халқаро мусобақада юнон-рум кураши бўйича Қирғизистон терма жамоаси учинчи, аёллар жамоаси эса тўртинчи ўринни эгаллади.

Ibrahim Moustafa рейтинг баҳсларида юнон-рум кураши бўйича Грузия ва Қозоғистон терма жамоалари биринчи ва иккинчи ўринни эгаллади. Аёллар курашида эса Украина, Хитой ва АҚШ терма жамоалари биринчи учликка киришди.

Мусобақада полвон Айсуулу Тинибекова 62 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Меерим Жуманазарова ва Айпери Медет қизи бронза медалига сазовор бўлишди.

Курашчи Акилбек Талантбек уулу кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Сиймик Махмудов ва Раззак  Бейшекеев бронза медалига сазовор бўлишди.

Мусобақа 23-26 февралда Мисрнинг Искандария шаҳрида бўлиб ўтди. Унда спортчилар юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича баҳс ўтказишди.