Новосибирск: Газ портлаши оқибатида жароҳатланган қирғизистонлик аёл шифохонада вафот этди

105

Россиянинг Новосибирск шаҳридаги уйларнинг бирида газ портлаши натижасида жароҳатланган қирғизистонлик аёл касалхонада вафот этди. Бу ҳақда 25-февралда ТАСС агентлиги маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб ёзди.

Маълумотга кўра, аёл 24-февралда «ўпка эмболияси» деган ташҳис билан оғир аҳволда Бердск шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ бемор шифокорларнинг ҳаракатига қарамай вафот этгани маълум қилинди.

Новосибирск травматология илмий-текшириш институтидан, 9-февралда турар-жойда газ портлаши сабабли жароҳатланган қирғизистонлик аёл умуртқасини операция қилиш учун у ерга юборилганлигини таъкидлашди.

Операциядан кейин у 13-февралгача жонлантириш бўлимида ётиб, кейин травматология бўлимига ўтказилган. Бу ерда физиотерапия машғулотларини ўтказиб, мустақил ўтиришни ўрганаётган бўлган. Тикилган жойлари соғайиб, қониқарли ҳолда реабилитация марказига ўтказилган.

«Умртқанинг оғир жароҳати бор беморлар - тромбоз ва тромбоэмболия каби ҳолатнинг ёмонлашиб кетишнинг энг юқори хатаридаги гуруҳ бўлиб ҳисобланади. Шу сабаб бундай беморлар белгиланган даволаш стандартларига мувофиқ тромбоз профилактикасидан ўтиши керак. Бемор ҳам тромбопрофилактикадан тўлиқ ўтган», — деб айтилади билдирувда.

Шу йилнинг 9-февралида Новосибирскдаги уйларнинг бирида газ портлаб, икки қирғизистонлик жароҳатлангани маълум қилинган.

Жабрланган қирғизистонлик йигитнинг аҳволи ўрта оғир экани, у газдан чиққан издан заҳарлангани айтилган. У Новосибирск шаҳар шифохонасига ётказилган.

Аёлнинг эса умуртқаси синиб, операция қилиш учун Новосибирскдаги травматология илмий-текшириш институтига етказилган эди.