Бишкек: Милиция аёли ва олти ойлик фарзандини калтаклашда гумонланган кишини қўлга олди

144

Бишкек шаҳрида 35 ёшли эркак аёли ва олти ойлик боласини калтаклашда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 26-февралда «Клооп»га Свердлов туман милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 25-февралда аёл эри уни ва ёш боласини калтаклаганини айтиб, милицияга мурожаат қилган.

Милиция гумондорни қўлга олиб, вақтинча сақлаш жойига киритди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Kaktus.media нашри аёл бош миясидан ва танасидан жаротҳатланиб, Миллий госпиталнинг травматология бўлимига ётқизилганини ёзди.

Олти ойлик гўдак болалар тез ёрдам касалхонасида экани хабар қилинди. Унга бош суяк синиши ташхиси қўйилиб, танасида кўкарган доғлар борлиги ва териси сидирилгани айтилди.

Қирғизистондаги аёлларга нисбатан зўравонлик

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили Қирғизистонда аёлларга нисбатан қилинган зўравонлик бўйича умумий 6580 жиноят иши қўзғалган.

Зўравонликдан кўпроқ аёллар жабрланади. Уларнинг кўпи милицияга ариза бермагани учун рўйхатга олинмайди. Бу оилавий зўравонликнинг масштаби расмий статистикадан анча кўплигидан хабар беради.

Агрессорни қонун доирасида жазолаш жуда қийин — кўп жиноий ишлар жарима тўлаш ёки жмоат ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабаб суд жавобгарлигига тортилмаслигини билган агрессор аёлни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.

Доим бўлиб турган оиладаги зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одамлар ёки собиқ ҳамкорлари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Қотилликнинг бу тури фемицид деб аталади.

Агар сиз турмуш ўртоғингиз ёки нотаниш одам томонидан зўравонликка учрасангиз, ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва ўлка ҳудудларидаги кризис марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.