Бишкекда одам ўғирлашда ва қўрқитиб пул талаб қилишда гумонланиб тўрт киши қўлга олинди

142

Бишкекда одам ўғирлашда ва қўрқитиб пул талаб қилишда гумонланиб тўрт кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда 18-февралда «Клооп»га Свердлов туман ички ишлар бошқармаси билдирди. 

Маълумотга кўра, 17 февралга ўтар кечаси «Восток-5» микрорайонида 4 нафар гумонланувчи жабрланувчини мажбуран машинага ўтқазиб, таҳдид қилган ва 200 минг сом талаб қилган. Шундан сўнг  «Redmi» русумидаги мобил телефонини олиб, ариза эгасини номаълумон томонга ташлаб қочиб кетишган. 

Милиция ушбу ҳолат юзасидан «Ўғирлик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Гумонланувчилар вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Тегишли экспертизалар тайинланган.