Ўш: Болалар уйининг ходими беш ёшдаги қизга қўпол муомала қилгани айтилди

105

Ўш шаҳридаги «Лотос» оилавий меҳрибонлик уйининг ходими беш ёшли қизга қўпол муносабатда бўлгани айтилди. Бу ҳақда Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази билдирди.

Маълумотга кўра, марказнинг ҳудудий бўлимига «Лотос» болалар уйининг ходими 5 ёшдаги тарбияланувчига қўпол муомала қилгани ҳақида видеоматериал келиб тушган.

Жорий йилнинг 10-февралида Ўш шаҳар прокуратурасининг вакили қатнашган комиссия гуруҳи муассасага текширувга борган. Унда муассасанинг етакчиси Рахат Амановага танасида кўк доғлар ва гематомалар кўринган қизнинг ҳолати бўйича саволлар берилган. 

«Қизнинг қўлидаги ва елкаларидаги кўк доғлар муассасанинг етакчиси ўзи уришаётган болаларни тинчлантириш мақсадида қизнинг елкасидан ушлаган, унинг қўлларида маникюр қилингани сабабли боланинг нозик териси жабрланган», — деб айтилади миллий марказнинг баёнотида. 

Аманова эса жабрланувчи қизнинг юзидаги доғлар бўйича «комиссиянинг саволларига аниқ жавоб бера олмай, бу фактдан бош тортишга киришган». У «қиз шунчаки йиқилиб тушган бўлиши мумкин» эканини айтган.

Ташкилот раҳбарияти «ноқонуний ҳаракатлар» қилган деган хулосага келган. Тўпланган материаллар қонуний чора кўриш учун Ўш прокуратурасига ўтказилган.

Бундан ташқари, Қийноқлар бўйича миллий марказ ҳодисанинг ўзи бир неча ой олдин содир бўлганини қўшимча қилган. Бу иш ҳуқуқ ҳимоячилари назоратида бўлиб, улар жароҳатланган қизни бошқа муассасага ўтказиш масаласини кўтармоқда.