Видео: Чотқолда қалин қор сабаб энергетиклар трансформаторларга қийинчилик билан етишмоқда

106

Миллий электр тармоғи ходимлари электр энергиясини қайта тиклаш мақсадида Жалолобод вилоятининг Чотқол туманидаги трансформаторларга бир метр қалинликдаги қорларни кечиб бормоқда. Видео Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

«Ҳозирги вақтда Ақ-Таш қишлоғида электр энергияси йўқ. Қишлоқдаги электр монтёрлари текширув ишлари олиб боришмоқда. Қўшимча бригада ўртадаги довондан тинмай қор кўчиб хавф юзага келганидан ўта олмаяпти», — дейилади вазирлик хабарида.

Энергетиклар кўп миқдорда қор ёғиши сабабли электр таъминотида узилишлар содир бўлган Ўш вилоятида ҳам худди шундай қалин қор кўчкиларидан кечиб ўтишига тўғри келган .

Қирғизистоннинг бир қанча вилоятларида катта миқдорда қор ёққан. Бишкек-Ўш автомобиль йўлида қор кўчкилари тушган. Тоо-Ашуу туннели барча транспорт турлари учун ёпиқ.

Аввалроқ Жалолобод вилоятининг Чотқол туманидаги «Фулл Голд Майнинг» олтин қазувчи ишхонасининг Иштамберди участкасида қор кўчки тушиб, тўрт киши унинг остида қолган. Кейин бари қутқарилиб, тиббий ёрдам кўрсатилгани хабар қилинган.