Ҳукумат ҳар бир литр мойдан йўл таъмирига пул олиб туриш таклиф қилинмоқда

181

Вазирлар Маҳкамаси «Қирғизистоннинг Солиқдан ташқари тушумлар тўғрисидаги кодекси»га йўлларни таъмирлаш ва сақлаш учун ёқилғининг ҳар бир литридан маълум миқдорда пул олиш имконини берувчи ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.

«Бу ерда “ким кўпроқ ҳайдаса, кўпроқ ҳақ тўлайди” тамойили амалда қўлланилган ва ҳамма сифатли йўлларда ҳаракатланадиган мамлакатлар амалиётини назарда тутади», — дейилади қонун лойиҳасининг асосий изоҳида.

Вазирлар маҳкамаси бундай ўзгартиришни йўлларни таъмирлашга ҳамда хизмат кўрсатишга маблағ етмаётгани учун таклиф қилмоқда. Ҳозирги вақтда Йўл жамғармасида пул жарима пуллардан ҳамда ёқилғи мойларининг акциз солиғидан 50% тушиб туради.

«Ушбу манбалардан олинадиган даромадлар прогнози уларнинг йўлларимизни талаб даражасида кўтариш учун етарли эмаслигини кўрсатади. Мамлакатимизда йўлларни хавфсиз стандарт ҳолатда сақлаш учун йилига 10 миллиард сомга яқин маблағ талаб этилади. Дарҳақиқат, республика бюджетидан 2 миллиард сомга яқин маблағ ажратилмоқда, бу эса йўлларни тўғри сақлаш учун 1 км йўлга 100 сомга яқин маблағни ташкил этади», — деб ҳисоблайди Вазирлар Маҳкамаси.

Худди шу ҳужжатда ҳокимият шиналар, покришкалар ва ёқилғи мойларини қайта ишлаш учун қайта ишлаш тўловларини жорий қилишни таклиф қилмоқда. Улар ушбу турдаги маҳсулотни импорт қилувчилар томонидан тўланади.

Вазирлар Маҳкамаси ушбу маблағларни кейинчалик йўлларни таъмирлаш ва сақлашга йўналтириш мақсадида бундай тўловларни жорий этишни биринчи марта таклиф қилаётгани йўқ. 2022 йилнинг ноябрида бундай таклиф Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги томонидан киритилган эди.