«Мен Путинга етти марта ёздим.» Бишкекда Россия элчихонаси яқинида шина ёққан эркак қўлга олинди

160

Бишкекда бир киши Россия элчихонаси яқинида автомобиль ғилдирагини ёқиб юборди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиоси хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, фуқаро ўз акциясининг мақсади ҳақидаги саволларга жавоб беришга улгурмаган. Аммо у Россия президенти Владимир Путинга етти марта ёзгани, аммо жавоб бўлмаганини таъкидлаган.

«Мен ҳатто видеомурожаат ҳам йўлладим, лекин ҳеч қандай жавоб бўлмади», деди у.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азаттык (kg) (@azattyk.kg)

Бишкекнинг Биринчи май туман милиция бошқармаси  «Клооп»га милицияунинг шахсини аниқлаганини айтди. Бу 1961 йилда туғилган Б.В. бўлиб чиқди. У барча ҳолатларга ойдинлик киритиш учун тергов хизматига олиб кетилган. Тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Медина Купсулдаева